КPЕДИТ МАБЛАҒЛАPИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ PИВОЖЛАНТИPИШГА ҚАРАТИЛАДИ
Қишлоқ хўжалиги соҳаси иқтисодни юксалтиришда муҳим ўрин тутади. Айниқса, туманимиз ҳаёти асосан қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ. Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришдан ташқари, бошқа йўналишларни ҳам кенгайтириш орқали туманда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Мазкур йилда шу мақсадда “Осиё тараққиёти ва тикланиш” банки томонидан 13025 млн. сўм кредит маблағлари йиллик 5,5 фоиз миқдорида ажратилиши режалаштирилди. Маблағлар асосан чет элдан наслли қорамоллар олиб келиш, замонавий иссиқхона ташкил қилиш, балиқни қайта ишлаш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган музлаткичли омборхоналар ташкил қилиш каби лойиҳаларга йўналтирилади.
Туман қишлоқ хўжалиги соҳасида асаларичиликни ривожлантириш бўйича “Ўрта-қалъа чорвадори” агрофирмаси томонидан 1200 млн.сўм бўлган, замонавий иссиқхона ташкил қилиш бўйича “Манғит инвест плюс” МЧЖ томонидан қиймати 2100 млн сўм бўлган лойиҳалар амалга оширилиши мўлжалланмоқда.
О.Худойберганова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶