Янги иш ўринлари яратилиши мўлжалланмоқда
Аҳоли турмуш даражасини яхшилаш ва янги иш ўринларини яратиш мақсадида ҳамда туман иқтисодини янада ошириш учун туманда 2018 йилда амалга ошириш мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Давлат дастури ишлаб чиқилди.
Дастурга мувофиқ, саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида умумий қиймати 88 929,3 млн. сўмлик 135 та лойиҳа амалга оширилиши кўзда тутилмоқда.
Бу лойиҳалар асосида туманда 548 та янги иш ўринлари яратилиши мўлжалланмоқда.
Шундан саноат соҳасида 65715 млн. сўмлик 14 лойиҳа киритилди ва бу орқали 251 та янги иш ўрни яратилиши белгиланди. Хизмат кўрсатиш соҳасида 14839 млн. сўмлик 57 лойиҳа киритилиб, яратилган иш ўринлари 128 тани ташкил этади. Қишлоқ хўжалиги соҳасида эса 8375 млн. ўсмлик 64 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган. Бу орқали 169 та янги иш ўринлари яратилиши кутилмоқда.
Яратилган янги иш ўринлари орқали туман аҳолиси меҳнат бандлигини таъминлаш билан бирга уларнинг турмуш даражасини яхшилаш ва шу орқали иқтисодиётни янада ривожлантириш кўзда тутилмоқда.
О.Худойберганова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶