Спорт мусобақаларида ғолиблар тақдирланди
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 26 йиллиги арафасида Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб, спортнинг волейбол, арқон тортишиш, мини футбол, югуриш, граната улоқтириш, ўқ отиш, турникда тортиниш каби турлари бўйича касб-ҳунар коллежлари ва академик лицей ўқувчилари ўртасида туман спорт қўмитаси томонидан ташкиллаштирилган катта спорт мусобақалари ўтказилган эди. Спорт мусобақаларида тумандаги Амударё академик лицей ва 8 та касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари фаол иштирок этдилар. Ёш спортчилар чаққон ва абжирликлари билан бўлғуси Ватан ҳимоячилари эканликларини кўрсатдилар.
Мусобақада барча спорт турлари бўйича ғолиблар аниқланиб, Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб туман Маданият ва аҳоли дам олиш марказида ўтказилган байрам тадбирида тақдирланди. Жамоа ҳисобида Амударё Мелиорация ва сув хўжалиги коллежига I-ўрин, Амударё Академик лицейига II- ўрин, Манғит Иқтисодиёт коллежига III- ўрин ғолиблиги берилиб, “Фахрий ёрлиқ” ва совғалар топширилди.
Шунингдек, Амударё Қишлоқ ва сув хўжалиги касб ҳунар коллежи ўқувчиларининг футбол жамоаси мини футбол мусобақаларида 1 ўринни қўлга киритганлиги учун 1 даражали диплом ва совғаларга эга бўлдилар.
О.Худойберганова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶