12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:10
Иқтисодиёт 👁 1,948

Фирибгарлар тузоғига илиниб қолмаслик учун нима қилиш керак?

Фирибгарлар тузоғига илиниб қолмаслик учун нима қилиш керак?

Фирибгарлар найрангига алданиб қолмай десангиз, Хоразм вилояти прокуратурасининг қуйидаги тавсияларига амал қилинг!

Уй-жой ва бошқа кўчмас мулкларни, автомашиналарни фирибгарларга учрамасдан, қонуний тартибда олди-сотди қилмоқчимисиз?

- кўчмас мулк ва автомашиналарни тегишли нотариал идоралар орқали тегишли тартибда шартнома тузиш орқали олди-сотди қилинг;
- агарда ушбу мулкларнинг пулини кейинчалик маълум бир муддатда бўлиб-бўлиб бериш бўйича келишган бўлсангиз, олди-сотдининг ушбу жиҳати ҳақида нотариал шартномада алоҳида қайд этишни талаб қилинг;
- олди-сотди жараёнини бошқа холис шахсларнинг гувоҳлигида амалга ошириб, пулларни фақат тегишли шартномалар имзоланганидан кейингина сотувчига беринг;
- қурилиши тугалланган бинолар ва улар жойлашган ер участкаларини сотиш ва сотиб олишда олди-сотди шартномасига имзо чекишга ва пулни беришга шошилманг, ҳужжатларни диққат билан ўрганиб чиқинг (туман ёки шаҳар ҳокими томонидан қурилиши тугалланмаган бино ва у жойлашган ер участкаларини сотишга рухсат берилганлиги ҳақидаги қарор мавжудлигига алоҳида эътибор қаратинг)
- кўчмас мулк ва автомашиналарни сотиб олишдан олдин кадастр хизмати ва вилоят ИИБ ЙҲХБдан ушбу мулкларга тақиқ бор-йўқлигига аниқлик киритинг; 
- ўзга шахснинг номида бўлган ёки тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган мол-мулкларни сотиб олманг;

Ўқув муассасаларига ўқишга ёки корхона, муассаса, ташкилотларга ишга киришда фирибгарларга учрамасдан, қонуний тартибда ўз мақсадингизни амалга оширмоқчимисиз?

- ўқишга ёки ишга кириш бўйича маслаҳатларни, шунингдек, зарурий ҳужжатлар ҳақидаги маълумотларни фақатгина бандликка кўмаклашувчи марказлардан ёки тегишли ташкилотлардан, уларнинг интернетдаги веб-сайти ҳамда ишонч телефонлари орқали олиш ва ҳужжатларни тўғридан-тўғри шу ташкилотларга топширинг;
- ўқиш ёки ишга таклиф қилаётган ўқув муассасалари, идора ва ташкилотлардан уларнинг ушбу фаолият билан шуғулланиши учун рухсат берилган ҳужжатларни, уларнинг иш фаолияти билан боғлиқ ҳолатларни сўраб-суриштиринг; 
- қонуний тартибда расмийлаштирилаётган ҳужжатлар учун ўқишга ёки ишга жойлашишда ҳеч қандай пул ёки моддий қимматликлар талаб қилинмаслигини, бу – ўта оғир жиноят эканлигини эсда тутинг;

“Пора бериш – Ўзбекистон Pеспубликаси Жиноят кодексининг 211-моддасида мансабдор шахсга пора берганлик учун ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади”. Агарда, бу ҳақда 30 сутка ичида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилмасангиз!

Қарз олди-берди муносабатларида фирибгарларга учрамасдан, қонуний тартибда қарз олди-бердисини амалга оширмоқчимисиз?

- ҳеч қачон ўзингиз яхши танимаган ва билмаган, шунингдек, тасодифий ва тез танишган шахслар одамлар билан қарз олди-бердиси ва бошқа моддий манфаатли муносабатларга киришманг;
- учинчи шахсларнинг манфаатлари учун ўзингизга тегишли бўлган мулкингизни гаровга қўйган ҳолда кредит олиш таклифларига рози бўлманг;
- ҳар қандай миқдордаги пул ёки моддий қимматликларни қарзга бераётганингизда нотариал тартибда қарз шартномаси расмийлаштириб, берган қарзингиз қайтмаган тақдирда, унинг кафолатига аниқлик киритиб қўйинг;
- қарз шартномаси тузаётганингизда, албатта, уни қачон, қандай тартибда қайтариш, агарда шартнома шартлари бажарилмаган ҳолларда, қандай тартибда устама пуллари ундирилишини ва бу жараённинг қандай амалга оширилишини белгилаб қўйинг;

Тилла тақинчоқлар, қимматбаҳо буюмлар, уй-рўзғор, хўжалик моллари ва бошқа буюмларни харид қилаётганингизда фирибгарларга учрамасдан, ўз харидингизни ишончли тарзда амалга оширмоқчимисиз?

- ҳеч қачон кўча-кўйда, “қора бозор”да ёки ҳеч қандай ҳужжатларсиз ноқонуний равишда савдо-сотиқ ишлари билан шуғулланувчи шахслардан харидни амалга оширманг;
- фақатгина тегишли тартибда рухсатнома ва лицензияларга, шунингдек, назорат касса машиналарига эга бўлган дўкон ва фирмалардан харидларни амалга ошириб, бунда харид қилинган нарсаларнинг харид чекларини олишни унутманг;
- сотувга чиқарилган нарсаларнинг тегишли ҳужжатларини сотувчидан сўраб олиб, ушбу ҳужжатларнинг айнан шу товарга тегишлилигига аниқлик киритинг;
- агар бошқа давлат фуқароси билан шартнома тузмоқчи бўлсангиз, буни гувоҳлар иштирокида амалга оширинг, хариддан олдин пулни берманг, шахсий мулкларингизни депозит сифатида топширманг, пулларни сананг, пулларни берганингиздан сўнг маҳсулотларни дарҳол текширинг, қоғоз пакетларга ўралган, эластик бантлар билан боғлаб қўйилган пул маблағларини олишда эътиборли бўлинг; 
- бирор-бир савдо фирмаси, ташкилот ёки тадбиркорлик субъектидан товарлар харид қилиниши юзасидан тегишли шартнома ва ҳужжатларни расмийлаштириб, товарлар Сизга етиб келганидан сўнг сотувчига пулларни беришни унутманг.

Давлат органлари ва бошқа хизмат кўрсатувчи ташкилотлар  томонидан аҳолига кўрсатиладиган хизматлардан фойдаланиш жараёнида, фирибгарларга учрамасдан, пулларингизни тўлиқ ва қонуний  тартибда олмоқчимисиз?

- давлат органлари ва бошқа хизмат кўрсатувчи ташкилотларга расман мурожаат қилиб (оғзаки, ёзма, электрон), бунда ўз мурожаатингизда аниқ ҳолатларни баён қилинг;
- сизга кўрсатилиши мумкин бўлган хизматлар, улар учун тўланиши мумкин бўлган тўловлар, шунингдек, бунда ҳуқуқ ва мажбуриятларингиз билан танишиб чиқинг;
- ҳеч қачон тегишли мансаб ваколатига эга бўлмаган шахслар билан муносабатга киришманг. 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026