Жамият
👁 902
2019 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш билан фақат тадбиркорлик субъектлари шуғулланади
2017 йил 22 декабрь куни Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.
Қарорга кўра, 2018 йил 1 январдан бошлаб транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказишда жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларининг техник ҳолати тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар томонидан ҳам текширилиши мумкин.
2019 йил 1 январдан бошлаб эса жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш фақат тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар томонидан амалга оширилади.
Ғ.Ешниёзов

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶