12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:05
Жамият 👁 436

Сайёр суд мажлисида савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузган шахсларга нисбатан маъмурий жазолар қўлланилди

Сайёр суд мажлисида савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузган шахсларга нисбатан маъмурий жазолар қўлланилди

25 апрель куни жиноят ишлари бўйича Амударё тумани суди томонидан туман Солиқ инспекцияси биносининг мажлислар залида очиқ ва сайёр суд мажлиси ўтказилди.

Жиноят ишлари бўйича Амударё тумани судининг тергов судьяси Донахон Юсупова ҳамда судья ёрдамчиси Элёр Жуманиёзов иштирокида ўтказилган мазкур сайёр ва очиқ суд мажлисида туман Солиқ инспекцияси томонидан тақдим этилган жами 15 та маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш кўриб чиқилди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 164-моддаси 1-қисмида назарда тутилган савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш ҳолатлари бўйича 12 нафар шахсга нисбатан иш материаллари кўриб чиқилди. Ушбу шахслардан 11 нафари томонидан йўл қўйилган бузилишлар ҳуқуқбузарлик аниқланган пайтдан бошлаб ўттиз кунлик муддат ичида ихтиёрий равишда бартараф этилгани ва етказилган моддий зарарнинг ўрни қоплангани инобатга олиниб, уларга нисбатан иш юритиш тугатилди. Қолган бир нафар шахсга эса маъмурий жарима жазоси тайинланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 176-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган, яъни тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга оширган 2 нафар шахсга нисбатан иш материаллари ҳам кўриб чиқилди. Суд томонидан уларга нисбатан маъмурий жарима жазоси тайинланди ҳамда иш юзасидан олинган ашёвий далиллар давлат фойдасига мусодара қилиниши тўғрисида қарор қабул қилинди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 175-моддаси 1-қисмида назарда тутилган солиқ солиш объектларининг ҳисобини ва ҳисоботини юритишнинг белгиланган тартибини, шунингдек, тўлов интизомини бузиш ҳолатлари бўйича ҳам иш материаллари кўриб чиқилди. Мазкур ишлар юзасидан ҳуқуқбузар деб топилган шахсларга нисбатан қонун доирасида белгиланган жазолар тайинланди ва қонуний, адолатли қарорлар қабул қилинди.

Суд мажлиси давомида иштирокчиларга маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, қонунларга риоя этиш ва солиқ интизомини мустаҳкамлаш бўйича зарур тушунтиришлар берилди. Шу билан бирга, судья Донахон Юсупова томонидан ҳуқуқбузарликларнинг давлат ва жамият учун салбий оқибатлари — иқтисодий барқарорликка путур етказиши, давлат бюджети тушумларининг камайиши, умумий ҳуқуқий муҳитнинг заифлашувига олиб келиши ҳақида ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Очиқ ва сайёр суд мажлисида кўрилган ишлар юзасидан қонун ва адолат принципларига асосланган ҳолда қарорлар қабул қилинди. Бундай тадбирлар келгусида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аҳоли ўртасида ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни оширишга хизмат қилади.

Донахон Юсупова, жиноят ишлари бўйича Амударё туман судининг теров судьяси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026