17.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.10.2026, 22:11
Жамият 👁 1,468

УМРНИНГ ЯНГИ САҲИФАСИ – ЯНГИ ЙИЛ МУБОРАК, АЗИЗ ЮРТДОШЛАР!

УМРНИНГ ЯНГИ САҲИФАСИ – ЯНГИ ЙИЛ МУБОРАК, АЗИЗ ЮРТДОШЛАР!

Юртимизда байрамлар кўп, бир-биримизни  муборакбод этмоққа арзигулик нурафшон лаҳзалар кўп. Лекин Янги йилнинг ташрифи ўзгача. Йил алмашуви билан кечадиган тарихий дақиқаларнинг таровати, файзи, ҳатто лутфимиздаги жаранги ўзгача – Янги йил!

Агар эътибор берган бўлсангиз, 8 декабрь – Конституция куни арафасида бошланган байрамона тадбирлар ниҳоятда жўшқинлик билан Янги йилга тадорик лаҳзаларига уланиб кетди. Ҳар уйнинг деразасига ям-яшил Арча, Қорбобо ва Қорқиз расмларини солган болажонлар ҳаммадан олдин Янги йил тантаналарини бошлаб юборишди. Ўтаётган 2017 йилда эришилган баланд-баланд довонлардан ошиб, совға тўла қопларини орқалаган Қорбобо Қорқизини етаклаб энг аввал болажонларни хушнуд этди. Турфаранг чироқлари порлаб турган баланд Арчалар атрофида шодон ўйнаётган болажонлар қувончларида буюк келажакнинг ёрқин нурлари жилваланаётгандай...

Она Ер билан тиллашиб, унинг бағридан дур ундирган Бобо Деҳқон, соҳибкор-у боғбонлар, тадбиркорлар саховатидан тўкин дастурхонлар шоҳона! Янги йил дастурхонларида етти иқлим неъматлари мужассам! Тиллардан дилларга кўчаётган тилаклар эзгу! Ёруғ ниятлар билан тузилаётган режалар янги! Режаларки – халқ, эл-у юрт манфаатига монанд!

Отаётган Янги йил тонги билан  бирга қалбларимизга янги орзулар, қувончлар оқиб кираётир!

Янги йилга илк қадамни ана шундай мунаввар туйғулар билан қўямиз. Хонадонимизга кўрк бағишлаб,  кўнгилларимизни ёритиб турган Янги йил Арчасига боққанимиз сари  вужудимиз тозаради. Ҳаётимизга Янги кун кириб келаётганидан диллар мусаффо, замин-у осмон мусаффо!

Азизлар, илоҳим, йил давомида қалбларингизни ана шу мусаффолик, нурафшонлик, покиза ва мунаввар туйғулар асло тарк этмасин. Янги йилимизнинг илк лаҳзаларидан ҳаётга янги нигоҳ билан боқаётган кўзлардаги қувонч умрингизнинг янги саҳифасига зийнат бағишласин. Оилалар тинч, осуда, кўнгиллар хотиржам, фарзандлар соғ-омон ва баркамол, она Юрт обод бўлсин, азизлар!

Янги йилингиз муборак, қадрли юртдошлар!

Таҳририят.

Қор хат

Кўҳна ерга қор ёғди, самолардан эланиб,

Олам оққа чулғанди, эзгуларга элланиб,

Ҳар дилга меҳр инди, мисли дарё - селланиб,

 Шоирлар «қор хат» ёзди, орзуларга беланиб,

«Қор хат»да бор деб ёғду, қучоғим очиб чиқдим!

 

«Қор хат» тутган қўллардан ўпгим келди чарақлаб,

Фермер бўлса ул одам, кетмасидан йироқлаб!

Юртбошим қўйган талаб – маҳсулотин қадоқлаб,

Бозордан ўрин олган хушхабарин дараклаб

Ёзилган «қор хат» сирин элимга сочиб чиқдим!

 

Қаранг-а, ғалла экиб, уйибдилар зўр хирмон,

Ҳалол меҳнат – тер тўкиб, кўк узра қўймиш нарвон.

Даромад келар оқиб, неча милярд-у, милён,

Барокат элга юқиб, тўй-у томоша ҳар ён –

Эл-у юрт қувончидан юрагим тошиб чиқдим!

 

Салкам етмиш милярд сўм пахтадан келиб турса,

Чорва-ю пилласидан ҳамёнлар тўлиб турса.

Балиғидан бир тотган, ортига қайтиб турса,

Тадбиркор ўғлонлари замондан ўзиб турса –

«Тараққиёт кўзгуси»н дунёга тутиб чиқдим!

 

«Қор хат» билан йўқлаган балки ёшлар, ҳойнаҳой,

Марра томон етмасдан, тутиб олдим мен атай.

Битта-битта тизилган шартлари бор бир талай.

Президентнинг қўлидан «Малибу» олган, ҳай-ҳай,

Ўзимизнинг Элёр деб, мен ашъор битиб чиқдим!

 

Созанда-ю гўянда, ҳуқуқ аҳли бир тараф,

Шифокорлар бир ёнда, эл-юртга келтириб наф.

Намунали уйларда яшаётир халқ яйраб,

Илм-у ирфон йўлида фидойи неча салаф,

«Қор хат»лар қабатидан маънолар уқиб чиқдим!

 

Ў-ҳў, қанча «қор хат»нинг эгаларин ушладим,

Қилган ажиб шартларин ўзларига юкладим.

Тинглаб орзу, аҳдларин кўнгилимни хушладим,

Ҳар бирин давлатларин мисли хон – қиёсладим –

Қиёсимдан бўлиб шод, мен ҳам шарт тузиб чиқдим!

 

Энди навбат менга, деб, «қор хат» ёздим чўккалаб,

Фермер оғам билсин-да, юрганимни ўпкалаб.

Эзгулик эл-юртга зеб – айтилган кўп марталаб,

Шартларим жуда осон – иш ўринга кўп талаб,

Яхшилик – ёруғ йўл деб, ниятлар қилиб чиқдим!

 

Юртбошим Янги йилга ярашиқли ном берди,

Тадбиркорлик қилганга, эзгу ният – ком берди.

Янги ғоя ҳар дилда уйғонсин деб, аҳд берди,

Ва тадбиркор қўлига қонуний асос берди –

Ишбилармон оғалар марди-майдон деб, чиқдим!

 

Ёшларнинг дилида чўғ – Истиқлолга ҳамқадам,

Сарҳисобдан кўнгли тўқ – Деҳқон бобо шод, хуррам.

Юракларда армон йўқ – дунё бўлди бир қадам,

Юрт уфқида ғубор йўқ – ҳар қарич ерда байрам –

«Тинчлик!» деган шиорни бошимда тутиб чиқдим!

 

Урф-у одат, анъана – бор бўлсин-да, азизлар,

«Қор хат» асли баҳона, кўзларга тушди кўзлар,

Порлаб турсин самода, ой-у Қуёш, юлдузлар

Тонглар отсин осуда, нур эласин кундузлар,

Юртнинг Янги йилига некқадам қўйиб чиқдим!

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026