“Истиқлол” тўйхонасида Янги йил байрами (+видео)
Туманимиздаги “Истиқлол” тўйхонасида Янги йил муносабати билан байрам тадбири ўтказилди. Тадбир тўйхона маъмурияти томонидан 6-сонли мактабгача таълим муассасаси ва 30-сонли мактаб болажонларига байрам совғаси сифатида ташкил қилиб берилди.
Тадбирда болажонлар Қорбобо, Қорқиз ва бошқа эртак қаҳрамонлари билан байрамона безатилган арча атрофида шўх-шодон рақсга тушди, шеърлар айтди, куй-қўшиқлар куйлади.
Болажонлар юзидаги табассум, кўнглидаги қувончни кўриб, беихтиёр ҳавасингиз келади. Улар юртимиз келажаги. Бугун болаларча соддалик ва самимият билан мўъжизаларга ишонаётган болажонлар эртага ўзлари мўъжизалар яратади. Илм олиб, касб-ҳунар эгаллаб, мустақил Ватанимизнинг ёруғ келажагини бунёд қилишади. Қорбобо ва Қорқиздан совғалар, Янги йилдан мўъжизалар кутаётган барча болажонларга байрам қутлуғ бўлсин, деймиз!

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶