ҲАР КУНИ БИР ТАДБИР
Фасллар келинчаги бўлмиш баҳор мавсуми элимизга ўзгача шукуҳ билан кириб келди. Баҳор келиши билан халқимиз ҳар хил байрамона тадбирлар ўтказишга киришиб кетди.
Бизнинг 27-сонли мактабда ҳам баҳорнинг илк кунлариданоқ қизиқарли тадбирлар, кўрик-танловлар бўлиб ўтмоқда. Бу тадбирга "Арна бўйи” маҳалла фуқаролар йиғини маслаҳатчиси, маҳалла фаол аёллари ва бошқа меҳмонлар таклиф қилинди. Мактабимизнинг аълочи қизлари беллашган танлов 4 та шартдан иборат бўлиб, қизларимиз бу шартлар бўйича ўз маҳоратларини намойиш қилишди. Мактабимиз маъмурияти томонидан "энг чаққон”, "энг зукко”, "энг латофатли”, "энг билимдон”, "энг ақлли”, "энг пазанда” деб тан олинган қизларимизга қимматбаҳо совғалар топширилди.
Шунингдек баҳор байрамлари муносабати билан Анора Жуманова раҳбарлигидаги 1-синфда ҳам тадбир бўлиб ўтди. Унда ота-оналар, ўқитувчи-мураббийлар иштирок этишди.
Мунаввара Аҳмедова раҳбарлигидаги 7-синф ўқувчи-қизлари, иштирокидаги "Балли, қизлар!” беллашуви янада қизиқарли бўлди.
Хуллас, мактабимиз ўқувчилари ва ўқитувчилар жамоаси баҳор байрамларини муносиб кутиб олдилар.
Анора ЖУМАНОВА,
27-сонли мактаб ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶