Донолар суҳбати
Умр дафтари
Фаридун фарзанди учун қоғозга қуйидаги сўзларни ёзди: «Ҳаёт варақлари киши амалининг саҳифаларидир. Унга энг яхши ишларгина ёзиб қолдирилади».
Сабрнинг хосияти
Бир донишмандга аёли фақирликларидан шикоят қилди. У жавоб берди:
– Сабр қил. Олдинда шундай бир чўққи борки, унга фақат юки енгилларгина чиқа оладилар.
Куёв танлови
Бир донишманднинг ёлғиз қизига бир бой ва бир ночор хонадондан совчи келибди. У эса қизини камбағал йигитга берибди. Дўст-у яқинлари:
– Нега бундай қилдинг? – деб танбеҳ беришса, шундай дебди:
– Бадавлат йигитнинг эси пастроқ кўринади, ҳадемай у мол-дунёсидан ажралиб қолиши мумкин. Камбағал йигит эса ақлли ва ғайратли экан – бундай одам сира кам бўлмайди.
Ҳасад ва ғийбат
Бир шогирд устозига шикоят қилди:
– Фалон киши мени кўролмайди – ҳасаднинг зўридан тарс ёрилиб кетай дейди.
Устози бунга жавобан деди:
– Хўш, ҳасад-ку ёмон экан, лекин ким сенга ғийбат яхши деб айтди?! Бошқаларни ёмонлаган киши сени ҳам бировга яхши демайди.
(Фото - http://fikr.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶