22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 21:42
Жамият 👁 7,671

ҚИШ ҒАМИ КЎРИЛДИМИ?..

Ўлкамизда ҳукм сураётган олтин куз ҳадемай ўрнини қишнинг изғиринли кунларига бўшатиб беради. Бундай пайтда ҳамма иссиқ уйда ўтиришни истайди. «Қиш ғамини ёзда кўр» деган маъноли ибора бор. Албатта, қишда иссиқ уйда хотиржам ўтириш учун ғанимат кунлардан унумли фойдаланиб, тайёргарлик кўриб қўйилиши керак.

Кунлар салқинлашиши билан ҳамма бу йилги газ таъминоти қандай бўлишига қизиқа бошлайди. Чунки иссиқлик табиий газ, кўмир ва суюлтирилган газнинг қай даражада етказиб берилишига боғлиқ. Шу боис, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларининг ҳолати таҳлилига бағишланган йиғилишда Президентимиз Ш.Мирзиёев куз-қиш мавсумига тайёргарлик дастурлари ижросини танқидий қайта кўриб чиқиб, режалаштирилган чора-тадбирларни манзилли ҳамда мақсадли амалга ошириш, маблағлардан самарали фойдаланиш даркорлигини таъкидладилар.

«Қорақалпоғистонгаз» филиалига қарашли 6-сон туманлараро бўлими томонидан ҳам куз-қиш мавсумида хонадонларни табиий газ билан бир маромда ва узлуксиз таъминлаш мақсадида муайян ишлар амалга оширилди.

Участка назоратида 1206,63 километргаз тармоқлари мавжуд. Шундан 162,7 километри юқори босимли, 168,7 километри ўрта босимли ва  876 километри паст босимли газ қувурлари ҳисобланади. Газ қувурларининг 65,7 километр қисми ер остида ва 1140,7 километр қисми ер устида жойлашган. Шунингдек, жами 477 жойга газ тақсимлаш қурилмалари ўрнатилган. Уларнинг 54 жойдагиси юқори босимли ва 423 жойдагиси ўрта босимли газ тақсимлаш қурилмалари ҳисобланади. Ер ости газ тармоқларини ҳимоялаш учун эса 11 та электрокимёвий ҳимоя воситаларидан фойдаланилмоқда. Жумладан, туман истеъмолчилари жами 5 ҳудуддаги автоматик газ тақсимлаш станциялари орқали табиий газ билан таъминланиб келинмоқда.

– Туман бўйича жами 32496 хонадон газлаштирилган бўлиб, шундан 11665 хонадон табиий газ билан таъминланмоқда, – дея маълумот беради «Қорақалпоғистонгаз» филиалига қарашли 6-сон туманлараро участкаси катта иш устаси Ж.Ерметов. – Қолган 20831 хонадонга суюлтирилган газ етказиб берилмоқда. Шунга кўра, 206 дона газ тақсимлаш қурилмалари ҳолати, 43,8  км.да газ қувурларини босим остида зичликка синаш ишлари, 32,7 км.да ер ости газ қувурларининг ҳолатини прибор усули билан текшириш, 3,3 км.да газ қувурларини бўёқлаш ишлари ва 11231 хонадонда дудбуронларнинг созлигини текшириб, куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар режаси ортиғи билан бажарилди.

Бугунги кунда туманда аҳолига «Бердақ», «Тўлқин», «Қипчоқ», «Манғит-1», «Манғит-2» автоматик газ тақсимлаш станциялари орқали табиий газ етказиб берилмоқда. Яъни, «Бердақ» автоматик газ тақсимлаш станцияси орқали Бердақ номидаги овул аҳолиси, «Тўлқин» автоматик газ тақсимлаш станцияси орқали «Тўлқин» ва «Оқ олтин» овуллари аҳолиси, «Қипчоқ» автоматик газ тақсимлаш станцияси орқали «Бештом» ва «Қипчоқ» овуллари аҳолисига табиий газ етказиб берилади. «Манғит-2» автоматик газ тақсимлаш станциясининг кўлами каттароқ бўлиб, у орқали тумандаги ишлаб чиқариш ва саноат корхоналари, Ўрта қалъа овулининг «Вахум» аҳоли пункти, «Юсуфхўжа» маҳалласи ва туман марказидаги 11 маҳалла аҳолиси газ билан таъминланиб келинмоқда. «Манғит-1» автоматик газ тақсимлаш станцияси орқали эса тумандаги 2 та автомобилларга газ қуйиш шохобчаларига газ етказилади. Айни кунларда туманда мазкур автоматик газ тақсимлаш станцияларида табиий газ босимини кўтариб, қишки мавсумга ўтказиш учун тегишли чоралар кўрилмоқда.

Ўтган йилги қиш мавсумида туман марказида жойлашган «Чордара», Ойбек, Навоий, «Бўстон» маҳаллаларида табиий газ етишмовчилиги муаммолари аҳолига қийинчилик туғдирган эди. Жорий йилда бу муаммоларни бартараф этиш учун «Қорақалпоғистонгаз» филиали 6-туманлараро участкаси томонидан йил бошиданоқ тегишли чоралар кўришга ҳаракат қилинди. «Манғит-2» автоматик газ тақсимлаш станциясига узоқ жойлашганлиги сабабли табиий газ етиб бориши муаммо бўлаётган бу маҳаллалардаги газ қувурлари ҳамда газ тақсимлаш қурилмалари қайта таъмирланди. Айни кунларда ҳам бу йилги қиш мавсумида мазкур ҳудудларда муаммолар бўлмаслиги учун зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

– Кейинги йилларда тумандаги автоматик газ тақсимлаш станцияларига узоқ масофада жойлашган ҳудудларга табиий газ етказиб бериш имконияти бўлмаганлиги сабабли тармоқдан ажратилишига тўғри келган эди, – дейди суҳбатдошимиз Ж.Ерметов. – Лекин, бу ҳудудда яшовчи аҳоли суюлтирилган газ баллонлари билан таъминланиб келинмоқда. Ўтган 2016 йилда 1607,2 тонна суюлтирилган газ олиб келиниб, аҳолига шундан 1522,4 тоннаси тарқатилди ва 5805 дона янги газ баллонлари берилди. Жорий йилда эса октябрь ойига қадар 1734,6 тонна суюлтирилган газ олиб келиниб, аҳоли эҳтиёжи таъминланди. Шу билан бирга заруратга қараб, 2263 дона янги газ баллонлари ижарага берилди.

"Қорақалпоғистонгаз” филиали 6-туманлараро участкасига қарашли "Холимбег Сервис” маркази 6655 хонадонга, "Куюккўпир” шохобчаси 4638 хонадонга, "Қипчоқ” шохобчаси 3256 хонадонга, "Оқ олтин” шохобчаси 2358 хонадонга хизмат кўрсатиб келмоқда. Филиал марказий омборхонаси эса 3924 хонадон эҳтиёжини  таъминламоқда. Туманда аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлашни янада яхшилаш мақсадида 2014 йилда Амударё газ тақсимлаш пункти қуриб ишга туширилган эди. Пунктда аҳолига суюлтирилган газ етказиб берилмоқда.

Туман ҳудудидаги ижтимоий соҳа ва бошқа объектларда ҳам куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари деярли амалга оширилиб бўлинди. Туман ХТМФМТТЭБга қарашли таълим муассасалари, туман тиббиёт бирлашмаси ва коллежлар қозонхоналарини таъмирлаш ва алмаштириш ишлари деярли якунланди. Ундан ташқари, бу объектларни кўмир ёқилғиси билан таъминлаш ҳам режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда режадаги миқдорда кўмир жамғарилди. Шунингдек, газ тармоғидан ажратилган ҳудудларда яшовчи аҳолини ҳам тегишли миқдорда кўмир ёқилғиси билан таъминлаш режалаштирилган. Шу мақсадда овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан аввал аҳоли эҳтиёжи қанчалиги аниқлаб олинди. Айни пайтда эҳтиёжи мавжуд бўлган хонадонлар учун «Назархон» кўмир тарқатиш шохобчасида 1 тонна Ангрен кўмири 156,6 минг сўм нархда тарқатилмоқда.

Давлатимиз раҳбари аҳолининг кундалик турмуш тарзи, фаровонлиги ва саломатлигига, уларнинг янада яхшиланишига доир масалаларга доим эътибор қаратиб келмоқдалар. Шу мақсадлар кўзда тутилиб, бу борада тегишли фармон ва қарорлар қабул қилинди ҳамда уларнинг ижролари тизимли равишда таъминланмоқда.

Қишнинг изғиринли кунларида иссиқлик билан аҳолини  етарлича таъминлашда муаммолар бўлмаслиги ва табиий газ етказиб бериш тармоқлари зарарланган ҳолатларда тезкор чора кўриш мақсадида бўлимда навбатчилар гуруҳи ташкил  этилиб, иш жараёни мувофиқлаштирилмоқда.

Бу каби ишлар аҳоли ва ижтимоий соҳа ходимларининг мавсумни қийинчиликларсиз ўтказишида муҳим омил бўлиши шубҳасиз.

Озода ХУДОЙБЕРГАНОВА, журналист.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026