12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:22
Адабиёт 👁 7,444

“МИНГ БИР ФАРД”НИНГ ЗИЁСИ

“МИНГ БИР ФАРД”НИНГ ЗИЁСИ

Кексалик – ким учундир умрнинг сокинлик томон эврилиш палласи, кимгадир ҳузур-ҳаловат, роҳат-фароғат фасли. Лекин шундай инсонлар борки, умрининг бу манзилини энг гўзал ва фараҳли гўшага айлантиришга интилиб яшайдилар, меҳнатсеварлик уларнинг ҳаёт мазмунига айланади. Таъбир  жоиз бўлса, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Саъдулла Хўжаниёзов ўз умрининг нуронийлик фаслини бетакрор ижод лаҳзалари ила безаб, адабиёт ва шеърият мухлисларига бири-биридан дилбар шеърлари жамланган китобларини ҳадя этиш билан ҳаётини ҳавасларга муносиб маънавият  чаманзорига айлантирган инсонлардан.

Устозимиз Саъдулла Хўжаниёзов умрининг 40 йилдан зиёд даврини ижодга бағишлаб, матбуотимиз ривожига катта ҳисса қўшган ижодкорлардан. Журналист сифатида ноҳақликларга муросасиз, эзгуликларга доимий ҳамроҳ бўлиб яшаган Саъдулла ака Хўжаниёзов умрининг сокин фаслига кирганида йиллар давомида юрагида асраган туғёнлари билан сирлашмоққа жазм этди. Ана шу юрак туғёнлари шоир  оғамиз қалб кўшкидан жўшқинлик ила қоғозга тўкилди ва 2014 йилда "Тўрт томирда жўш урган  туғён” номи билан бир ажиб шеърий гулдаста сифатида мухлислар қўлига бориб етди. Шоир оғамиз қалбини жунбушга келтирган туғёнлар шеърият шайдоларини хушнуд этиб турган бир пайтда у юзлаб инсонлар дилида ҳайрат уйғотиб  "Ҳаёт ҳадялари” деб номланган иккинчи китоби билан шеърият давраларига кириб борди.

Во ажаб! Бугун устоз барчанинг дилида  яна ҳайрат уйғотдилар ва бу ҳайрат тилларга кўчди:

– Эшитдингизми, устознинг "Минг бир фард” деб номланган янги китоби чиқибди!

– Ўқидингизми, устоздан ўрганиш керак бу ҳаёт фалсафасини!

Устоз тўлиб-тошиб менга ҳадя этган "Минг бир фард”ни то охиригача ўқиб, тугатмай, қўлимдан қўймадим. Назаримда ҳар бир фард аро менинг, унинг ва уларнинг, кимларнингдир ҳаёти, хулқ-атвори жо бўлгандай, дилимда ҳайрат уйғонди. Фардларда устоз неники айтса, нима ҳақда хулоса қилган бўлсалар, ич-ичимдан бир сас "тўппа-тўғри!” деб маъқуллаётгандай туйғуни бошдан кечирдим. Мана, сиз ҳам бир эътибор беринг-да:

Ҳар қандай замонни эгрилар бузган,

Не-не азоб билан тўғрилар тузган.

***

Қалби пок одамнинг роҳати камдир,

Нопоклар дастидан кўзида намдир.

***

Қайсар қилиғидан омонлик топмас,

Мўъминга ҳеч кимса эшигин ёпмас.

***

Ҳаёт гирдобидан чиқолмадим ҳеч,

Қилган хатоларим кеч англадим, кеч.

"Донолик даъвом йўқ, кутгум эътироф”, деб ёзади шоир  оғамиз китобининг илк саҳифасида. Лекин, ахир донолар осмондан тушмайди-ку, дея устознинг фикрини инкор этгим келади менинг. Юқоридаги фардларни ўқиб, сиз ҳам ҳеч бўлмаганда ичингиздан келаётган овозга қулоқ тутган бўлсангиз, менинг фикримга, албатта, қўшиласиз. Яъни, шоирнинг донолигига, донишмандлигига! Назаримда ҳар бир фард китобхон учун бир соатлик тарбия, дарс. Бу дарсни уққан китобхон ўз ақлини чархлайди, қилган, қилаётган хатоларидан хулоса чиқаришга, балки ҳаётда ўзини ўнглаб олишга интилади. Мен бунга ишонаман. Сабаби, кимдир кимга бир соат маслаҳат қилиб уқтира олмаган яхшилик йўлини китоб бир дақиқа ичида англатиб, қалбига сирчлаб битиши мумкин. Демак, устознинг "Минг бир фард”и минг  бир кишининг қалбидаги кирни ювиб, тоза ҳаво, енгил нафас бахш этади. Тозарган минг бир қалб яна шунча дилларга ана шундай ҳароратли нафас билан кириб боради. Бу – "Минг бир фард” китобининг инсонлар қалбига йўл бўлгани, кўнгилларни яхшилик, эзгулик нурлари ила зийнатлагани!

 Устознинг нияти ҳам, ўзи айтмоқчи:

"Сўзлар мантиғини олганлар уқиб,

Чиқаргуси бундан эзгу хулоса”.

Яъни, фардлардаги ҳикматлар қайсидир кўнгилда "йилт” этган нурни уйғот-са-ю, инсонлар бир-бирларининг қадр-қимматини улуғлаб яшасалар бас.

Устозни эзгу ниятларининг юртдошларимиз кўнглига зиё бахш этгани билан табриклайман ва ижодига барака тилайман.

Робия ЙЎЛДОШЕВА,

Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026