ЎЗБОШИМЧАЛИК БИЛАН ИМОРАТЛАР ҚУРИШ ҚОНУНГА МУВОФИҚ ТАЪҚИҚЛАНАДИ
Ўзбекистон Республикасида ер билан боғлиқ муносабатлар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган Ер Кодексида кўрсатилган
қоидалар билан тартибга солинади.
Ўзбекистон Республикаси Ер Кодексининг 1-моддасида: "Ер умум миллий бойликдир, Ўзбекистон Республикаси халқи ҳаёти, фаолияти ва фаровонлигининг асоси сифатида ундан оқилона фойдаланиш зарур ва у давлат томонидан муҳофаза қилинади” дейилган. Афсуски, туманимиз аҳолиси орасида ер билан боғлиқ муаммо ва тушунмовчиликлар кўп учрайди.
Фуқаролик ишлари бўйича туман судининг 2015-2016 йилларда, 2017 йилнинг 6 ойи давомида ноқонуний турар жой ва қўшимча қурилиш қуриш билан боғлиқ 13 фуқаролик иши қўрилиб, шундан 12 иш қаноатлантирилди. Асосан бу тоифадаги ишларда фуқаролар томонидан уй-жой қуриш учун туман ҳокимлигининг рухсатисиз қурилиш амалга оширилганлиги аниқланмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Ер Кодексининг 27-моддасида шаҳарлар ва посёлкаларда, шунингдек қишлоқ хўжалиги ҳамда ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг эгалигидаги ерлар таркибига кирмаган қишлоқ аҳоли пунктларида доимий яшаб турган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун мерос қилиб қолдириладиган, умрбод эгалик қилишга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳар бир оилага 0,06 гектаргача ер участкалари берилади.
Якка тартибда уй-жой қуриш учун 0,04 гектаргача доирада ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган, умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи белгиланган тартибда кимошди савдоси асосида реализация қилинади. Лекин шунга қарамасдан фуқаролар томонидан рухсатсиз, ким ошди савдосига қўйилмаган ер участкаларига уй-жой ва иморат қурганликлари аниқланмокда.
Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини ололмайди. Бу шахс қурган иморатини тасарруф этишга – сотишга, ҳадя этишга, ижарага беришга, иморатга нисбатан бошқа битимлар тузишга ҳақли эмас.
Ўзбекистон Республикаси Ер Кодексининг 91-моддасига кўра ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари уларга ғайриқонуний равишда эгалик қилинган ва фойдаланилган вақтда қилинган сарф-харажатлар қопланмаган тарзда тегишлилигига кўра қайтарилади.
Биз яқинда Қиличбой ОФЙда овул аҳолиси билан очиқ мулоқот ўтказиб, бу борада амал қилиниши лозим бўлган қонун-қоидаларни кенг миқёсда тушунтирдик, аҳолини қизиқтирган саволларга жавоблар бердик. Амалиётлар фуқароларнинг ер билан боғлиқ кўпгина муаммолари, низолари соҳага доир қонунчиликни яхши билмаслигидан эканлигини кўрсатмоқда. Эндиликда бу борада тушунтириш-тарғибот ишларини янада кўпайтиришга ҳаракат қиламиз.
Жолдасбай Кеунимжаев, фуқаролик ишлари бўйича туман суди раиси.
(Фото - http://www.norma.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶