17.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.10.2026, 16:27
Фан ва таълим 👁 3,583

КАМАЛАКНИНГ ЕТТИ ЖИЛОСИ

КАМАЛАКНИНГ ЕТТИ ЖИЛОСИ

Мактабгача ёшдаги болаларни ҳар томонлама соғлом, эстетик ва жисмоний ривожлантириш ҳамда мактаб таълимига сифатли тайёрлашда мактабгача таълим муассасаси – оила – мактаб – маҳалла ҳамкорлигини кучайтириш мақсадида Жаҳон банкининг "Таълимдаги глобал ҳамкорлик” лойиҳаси доирасида 7 номдаги китоб ва қутидан иборат китоблар тўплами туманимизнинг қишлоқ ҳудудларида яшайдиган ҳамда 3-6 ёшдаги фарзандлари мактабгача таълим муассасалари (МТМ)га қатнамайдиган жами 2957 та оилага бепул тарқатилди.

Китоб ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилида бўлиб, эртак ва шеърлардан иборат бадиий адабиётлар ва ота-оналар учун фарзандларини мактабга тайёрлашга мўлжалланган қўлланмалардан иборат:

"Оилада  мутолаа қиламиз” деб номланган 1-китобда болаларга китоб ўқиб беришни нимадан бошлаш кераклиги, китоб ўқишни қандай ташкил этиш лозимлиги, болаларни бадиий адабиёт билан таништиришга қўйилган минимал талаблар ўзбек ва рус тилида берилган.

"Китоблар оламига илк саёҳатим” номли 2-китоб оилада ота-оналар ва болалар биргаликда ўқишлари учун мўлжалланган бўлиб, ўзбек халқ эртаклари ва шеърлардан ташкил топган.

"Менинг севимли китобим” деб номланган 3-китоб аввалги китобнинг мантиқий давоми бўлиб, ундан оилада ота-оналар ва болаларнинг биргаликда ўқишлари учун ўзбек ва рус халқ эртаклари ва шеърлари ўрин олган. 

4-китоб "Китоблар – менинг дўстларим” деб номланади. Унда оилада ота-оналар ва болаларнинг биргаликда ўқишлари учун дўстлик, меҳр-оқибат, миллатлараро тотувлик ҳақидаги ўзбек ва рус халқ эртаклари, шеърлари ўзбек ва рус тилларида ўрин олган. 

"Салом, мактабим” деб номланган 5-китобдаги эртак ва шеърлар болага ҳаёт ҳақида муайян тасаввур бериши билан бирга мустақил фикрлашга, танишган асарлари бўйича хулоса чиқаришга ўргатишга мўлжалланган.

"Оламни ўрганамиз” номли 6-китобдан теварак-атроф ва табиат билан таништирадиган, боланинг илк математик тасаввурларини ривожлантирувчи қизиқарли асарлар, диққатни ва мантиқий тафаккурни  ривожлантиришга қаратилган ўйинлар ўрин олган.

"Жаҳон халқлари эртаклари”   номли 7-китобга 3-7 ёшли болаларга мўлжалланган дунё халқлари ҳаётига оид 29 та энг сара эртаклар киритилган. Бу китоб турли халқларнинг маданияти, турмуш тарзи ва урф-одатлари ҳақида ҳикоя қилади.

Болаларни мактабга тайёрлаш учун яратилган қўлланмалар ота-оналарга етказиб берилгандан кейин уларнинг фарзандлари билан қандай ишлаши кераклигини ўргатиш, уларга маслаҳатлар бериб туриш орқали кўпдан-кўп натижаларга эришишимиз мумкин бўлади. Чунки камалакнинг етти хил ранги бўлгани каби 7 хил номдаги бу қўлланмалар ҳам болалар дунёсининг шаклланишида жуда катта аҳамият касб этади.

Солия БОБОЖОНОВА,

туман ХТМФМТТЭБ мактабгача таълим муассасалари бўйича услубчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026