ФАРМОНЛАР ИЖРОСИГА ХИЗМАТ ҚИЛУВЧИ ТАДБИР
Яқинда Манғит Иқтисодиёт коллежи мажлислар хонасида туманимизда фаолият кўрсатаётган овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг ёшлар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосарлари учун ўқув-семинар ўтказилди.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги "Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қуватлаш тўғрисида”ги Фармони ва 2016 йил 28 декабрдаги "Ўзбекистон фахрийларни қўллаб-қувватлаш "Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонидан келиб чиқадиган вазифаларнинг ижросини таъминлаш, уларнинг мазмун-моҳиятини оммага тушунтириш мақсадида ташкиллаштирилди. Унда ОФЙ ва МФЙ раисларининг ёшлар ишлари ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосарлари иштирок этдилар.
Ўқув-семинар иштирокчилари ташкилотчиларга ўзларини қизиқтирган саволларни бериб, батафсил жавоблар олдилар.
Ўтказилган тадбир Президентимизнинг юқорида қайд этилган Фармонларининг ижроси таъминланишида муҳим роль ўйнайди.
Ойгул РАЖАБОВА.
(Фото - http://smsiti.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶