12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:59
Сиёсат 👁 3,926

Тумандаги тижорат банклари томонидан тадбиркорликни ривожлантириш ва иш ўринларини ташкил қилиш мақсадида кредит маблағларининг ажратилиши тўғрисида туман ҳокими биринчи ўринбосарининг ҳисоботи тўғрисида

Тумандаги тижорат банклари томонидан тадбиркорликни ривожлантириш ва иш ўринларини ташкил қилиш мақсадида кредит маблағларининг ажратилиши тўғрисида туман ҳокими биринчи ўринбосарининг ҳисоботи тўғрисида

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши ҚАРОРИ

Тумандаги тижорат банклари томонидан тадбиркорликни ривожлантириш ва иш ўринларини ташкил қилиш мақсадида кредит маблағларининг ажратилиши тўғрисида туман ҳокими биринчи ўринбосарининг ҳисоботи тўғрисида

Амударё туманида 2017 йилнинг 6 ойи давомида тижорат банклари томонидан тадбиркорликни ривожлантириш ва иш ўринларини ташкил қилиш мақсадида кредит маблағларининг ажратилиши тўғрисидаги масала юзасидан туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари М.Темирбоевнинг ҳисоботини тинглаб ва муҳокама қилиб, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-, 24-моддаларига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Амударё туманида 2017 йилнинг 6 ойи давомида тижорат банклари томонидан тадбиркорликни ривожлантириш ва иш ўринларини ташкил қилиш мақсадида кредит маблағларининг ажратилиши тўғрисидаги масала юзасидан туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари М.Темирбоевнинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.

2. Тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш ҳамда иш ўринларини ташкил этиш мақсадида:

2017 йилнинг ўтган 6 ойи давомида тадбиркорлик субъектларига тижорат банклари томонидан умумий қиймати 44 млрд. 404,4 млн. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилганлиги;

шундан, кичик бизнес субъектларига саноат соҳаси, хизмат кўрсатиш ва севрис, қишлоқ хўжалиги, товар айланмаси ҳамда бошланғич товар айланмаси учун жами 22 млрд. 578,2 млн. сўм кредит маблағлари ажратилганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 6 майдаги "Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва уларнинг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2344-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан чорвачилик, паррандачилик, иссиқхоналар ташкил қилиш ва бошқа соҳаларни ривожлантириш мақсадида жами 1234 та оилага 7 млрд 941.3 млн сўмлик имтиёзли кредит маблағлари ажратилганлиги қайд этилсин.

3. Тумандаги тижорат банклари томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, аҳолининг бандлигини таъминлаш, саноат, қишлоқ хўжалиги ҳамда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларини ривожлантириш ҳамда аҳоли шахсий томорқалари ва чорвачиликни ривожлантириш учун "Агробанк” АТБ туман филиали (Р.Рахимов) томонидан 9 та лойиҳага 1 млрд. 530 млн. сўм ва томорқа кредитлари бўйича 5 та оилага 23,8 млн. сўм, "Микрокредитбанк” АТБ туман филиали (Э.Курбанов) томонидан 11 та лойиҳага 795 млн. сўм ва томорқа кредитлари бўйича 16 та оилага 48 млн. сўм, Халқ банки туман филиали томонидан аҳоли шахсий томорқалари ва чорвачиликни ривожлантириш учун 2 та оилага 15 млн. сўм жами 2 млрд. 411,8 млн. сўм кредит маблағлари ажратилмаганлиги кўрсатиб ўтилсин.

4. Туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари М.Темирбоев Ўзбекистон Республикаси Президентининг    2017 йил 19 июнда қабул қилинган "Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5087-сонли Фармонидан келиб чиқиб, туманда тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, тижорат банклар билан биргаликда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш орқали янги иш ўринларини ташкил қилиш мақсадида уларга имтиёзли кредитлар ажратиш ишларини тизимли равишда олиб бориш чораларни кўриш топширилсин.

5. Туман тижорат банкларига (Э.Курбанов, Р.Рахимов, Ш.Садикова):

- туманда тадбиркорлик соҳасининг ривожланишини таъминлаш, уй меҳнатининг барча турларини ривожлантириш орқали имтиёзли кредитлар бериш асосида янги иш ўринларини ташкил этишни амалга ошириш;

- туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш давлат дастурларига киритилган лойиҳаларга ўз вақтида кредит маблағларининг ажратилишини таъминлаш; 

- туман аҳолисининг тадбиркорликка бўлган эҳтиёжини аниқлаган ҳолда  зарур миқдорда имтиёзли кредит маблағлари ажратиш, фермер ва деҳқон хўжаликларини ривожлантириш ҳисобидан иш ўринлари сонини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратиш топширилсин.

6. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларига ўз сайлов округларида имтиёзли кредитлар бериш асосида тадбиркорлик ва кичик бизнес субъектлари ташкил қилишда фаол иш олиб бориш ҳамда оилавий тадбиркорликни кенг тарғиб қилиш орқали янги иш ўринларини яратиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришда ўз ҳиссаларини қўшиш топширилсин.

7. Ушбу қарор "Тараққиёт кўзгуси” газетасида, халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтларида эълон қилинсин.

8. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси раиси М.Казаков зиммасига юклатилсин.

9. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.

            Халқ депутатлари Амударё

            туман Кенгаши раиси:                                 С.Йўлдашев

2017 йил 29 июль,

№ 130/35-05

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026