17.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.10.2026, 15:48
Жамият 👁 5,328

ОБОД ОИЛА ГЎШАСИ

ОБОД ОИЛА ГЎШАСИ

(Очерк)

Меҳнатга ошно умр

Халқимиз закоси туфайли ҳаётимизга кириб келган ҳикматлар жуда кўп. Разм солиб қарасангиз, халқ турмуш тарзининг ўзи бир-бировга ҳавас, ибрат, бир-бировдан ўрганиш ва ўргатишни тарғиб этувчи меҳнат мактабига ўхшайди. Қўшни-қўшнидан кам бўлмаслик учун интилиши ҳам шундан.

"Меҳнатнинг таги – роҳат”, "Меҳнат  инсонни улуғлайди”, "Қўшни  қўшнидан эрта турмоқни ўрганади”,  деб таъкидлаш ва бу ҳикматларга амал қилиб яшаш, назаримда, халқимиз учун ирсият. Шунинг учун ҳам биз тонгданоқ меҳнат бағрига ошиқамиз, бугун кечагидан, эртага эса бугунгидан яхшироқ ишларнинг уддасидан чиқишга интиламиз.

– Бошқалар қандай ўйлашади, билмадим-у, мен меҳнат бағрида ўзимни жуда яхши ҳис қиламан, –дейди "Нуроний” жамғармаси туман бўлинмаси раиси Бекман оға Аллаберганов. – Жисмоний ҳаракат одамни тетиклаштиради, қилган ишингиздан кўнглингиз тўлиб, завқланасиз. Мен ҳаётимдаги барча яхшиликларга  меҳнат туфайли эришдим.

Бекман оға Аллаберганов, ўзи айтмоқчи, ҳаётидаги жамики яхшиликлар – тўкин-сочин турмуш тарзи, солиҳ фарзандлар, обрў ва мартаба, бахтиёр оила саодати, севимли устозлик мақомига етишиш учун бир кун ҳам меҳнатдан айро тушмади. Халқона ибора билан айтганда, сув келса, симириб, тош келса, кемириб яшади. Ҳалол ва файзли меҳнат унинг ҳаёт шиори бўлди.

Бекман Аллаберганов 1963 йилда Тошкент Давлат педагогика институтининг физика-математика факультетига ўқишга кирди. Институтда ҳам ёмон ўқимади. Ўзининг тиришқоқлиги, ташкилотчилиги, меҳнаткашлиги билан устозларининг назарига тушди.

Институтни муваффақиятли тугатиб, қишлоғига қайтган Бекман Аллаберганов дастлабки иш фаолиятини 16-сонли ўрта таълим мактабда ўқитувчиликдан бошлади. У баъзан эрталабдан кечгача мактабда қолиб ишлар, ўз зиммасидаги дарс-машғулотларидан сўнг устози Жумамурод Чоршамовнинг маслаҳати ва раҳбарлигида алоҳида қобилиятли ўқувчиларга қўшимча дарслар ўтарди.

Бекман Аллаберганов 20 йил давомида ёшларга физика-математика фанининг сирларини ўргатди. Тумандаги 16-сонли ва 5-сонли мактабларда ишлаб, ўқитувчи-устоздек шарафли номга муносиб инсон сифатида обрў-эътибор қозонди, ҳаётда ўз ўрнини топди.

ОДАМЛАР ОРАСИДА

Туман раҳбарияти унинг одамлар билан ишлашишдаги ўзига хос ташкилотчилик қобилиятини ҳисобга олиб, 1987 йилда Амир Темур номли овул Кенгаши ижроия қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинлади. У 8 йил давомида мазкур овул аҳли ҳаётига оид ижтимоий муаммоларни ҳал этиш, кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш, овулнинг уюшмаган аҳолиси қатлами билан ишлашиш, ишсизлик билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш борасидаги ишларга бош-қош бўлди.

Мустақилликнинг илк йиллариданоқ у тадбиркорлик соҳасига қўл урди. Якка тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланди.

Ташкилотчи, шу билан бирга ҳар қандай вазиятда одамлар билан келишувчанлик хислати туфайли 1999-2003 йилларда Амир Темур номли овул фуқаролар йиғини маҳалла посбони сардори вазифасида фаолият юритган Бекман Аллаберганов 2003 йилда Амир Темур номли овул фуқаролар йиғини раислигига сайланди. У беш йил давомида йиғин раиси сифатида овул аҳли ҳаётига  оид муаммоларни ҳал этиш учун елиб-югурди. Овул ерларини сув билан таъминловчи Манғит арна ва Тошёп каналлари бўйларини ободонлаштириш, овул ҳудудидаги қабристонлар атрофини иҳота қилиш, якка тартибда уй-жой қурувчилар учун ер майдони ажратиш, овулдаги хутор тизимига асосланган ҳудудларни тартибга келтириш, томорқа ерларидан фойдаланиш маданиятини юксалтиришдек кўпдан-кўп масалаларни ижобий ҳал этишга эришди. Унинг эл-юрт, ўзи севган маҳалла аҳли орасида ўтказган ҳар бир куни чинаккам ибрат мактабига айланди.

ОИЛА УЧУН МЕҲНАТ – ҲАҚИҚИЙ БАЙРАМ

Сўзимизнинг бошида халқимизнинг бетакрор закоси маҳсули – "Меҳнатнинг таги роҳат”, "Меҳнат инсонни улуғлайди” ва бу ҳикматларга унчалик уйқашмаса-да, "Қўшни-қўшнидан эрта турмоқликни ўрганади” деган ибораларни келтирган эдик. Биз  Бекман оға хонадонида бўлиб, тўғриси, дилларимизда ҳавас уйғонди. Меҳнат инсонни эл ичра қанчалар улуғ қилганига ҳам, ҳалол ва фидойи меҳнатнинг таги нақадар гўзал роҳат эканлигига ва ниҳоят, қўшни-қўшнидан эрта турмоқнигина эмас, ўз қўллари билан ўзи учун қандай чиройли турмуш шароитларини яратишни ҳам ўрганишига, меҳнат туфайли фаровонлик қасрларини бунёд этишига гувоҳ бўлдик.

Биз меҳнатдан келган чиройни, бойликни Бекман оға яшайдиган маҳалланинг ҳар бир кўчасида, ҳар бир хонадонида кўрдик. Обод кўчалар, хонадонлар атрофига тартиб билан экилган дов-дарахтлар, ҳафсала билан кўтарилган ток зангилари, гуркираб ётган томорқалар овул-у маҳаллага файз бахш этган.

Бекман оғани қайноқ меҳнат палласида учратдик. Чамандай очилиб ётган оқ, пушти атиргуллар орасида неваралари билан гулларни қайчилаб юрган Бекман оға аслида шу куни ўғли Шерзод билан уйларига яқин жойдаги олмазор боғ юмушларига ошиқиб чиққан-у, ўзи севган атиргулларнинг ўсишига халақит бераётган инжиқ шохларини бир-бир қирқиб ташлаётган экан. Оғанинг умр йўлдоши Данагул опа Қозоқбоева бошчилигидаги қиз-у келинлар отанинг имосига шай, ҳаммалари боғда ишлашга жам бўлиб келишибди.

– Уч ўғлим, икки қизим ва келинларим, худога шукур, жуда аҳил, – дейди Данагул опа. – Отасини жуда сийлашади. Барака топишсин.

Оғанинг умр йўлдоши Данагул опа қўнғиротлик. Бекман оға билан ҳамкасб, Нукус Давлат педагогика институтини тугатиб, умр бўйи ёш авлод таълим-тарбияси билан шуғулланган онахон нафақага чиқиб, бир уй неварага ардоқли бувижон, маслаҳатгўй она.

– Бугун боғни бегона ўтлардан тозалаб, экишга тайёрламоқчимиз, – дейди Бекман оға, – шунга болаларимнинг барчаси ҳашарга келишган.

Боғни айландик. Шиғил мевалари қуёш нурида товланиб, кўрган кўзни қувонтиргулик ажиб манзара. Бекман оға атрофига жам бўлган ўғил-у қизлар бугун нафақат ҳашарга, балки боғдорчилик илмини ҳам ўрганишга келишганми, дейсиз. Мевали дарахтга қачон қандай шакл берилади-ю, шакл берилмаган дарахт билан, шакл берилганларининг фарқи нимада? Ота фарзандларига эринмай тушунтиради. Фарзандлар инжилмай, қунт билан тинглашади.

– Ана энди, ҳамма ишга!

Худди отанинг амрини кутиб тургандай, фарзандлар ҳазил-хузул, ўйин-кулгу билан ишга шўнғишади. Худди боғда байрам бўлаётган каби!

МЕҲНАТДАН КЕЛГАН БОЙЛИК

Отанинг катта ўғли Илҳом Полвонов – фермер, шу билан бирга "Адолат” социал демократик партияси туман Кенгаши раиси. Ўктамбой боғбон, қизлари Шарофат ва Иқбол ўқитувчи, кенжа ўғли Шерзод эса "Тошёп” ОФЙ "Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси раҳбари, келинлари Наргиза, Латофат, Ферузахонларнинг ўзаро аҳиллигидан бу катта хонадонга Аллоҳ барака берган.

Табиатан янгиликка ўч бўлган Бекман оға Аллаберганов бир куни телевизор орқали "Менинг боғим” кўрсатувини томоша қилаётиб, самарқандлик боғ-боннинг ўз хонадонига каттакон музлатгич ўрнатгани ҳақида эшитиб қолди. Ҳатто ҳаваси келди. Хаёлидан эса: "Бизлар ҳам ўрнатсак-чи?” – деган ўй ўтди. Бу ҳақда ўғилларига айтганди, улар отани қўллаб-қувватлашди. 2016 йилнинг кеч кузида отанинг қистови билан уч ўғил ишга киришиб кетишди. Ҳеч қайсиси "Менинг рўзғорим бўлак”, деб ўтирмади, топганларини ўртага йиғиб, Бекман оғанинг олдига қўйишди:

– 40 миллион сўм тайёр! – дейишди ўғиллари.

15 тонналик сиғимли музлатгични олиб келиб ўрнатиш камида 100 миллион сўм бўларкан. Бунинг ҳам иложини топишди. 60 миллион сўмлик банк кредити асосида шундоқ Бекман оғанинг ҳовлиси ёнбошига 15 тонналик сиғимга эга музлатгич қурилиб, ўрнатилди. Ҳар йили 1 гектарлик боғ мевасини сақлашнинг иложини қилолмай, ҳосилнинг ярмини арзон-гаровга сотиб юборадиган отанинг ўғиллари 2016 йилги ҳосилни музлатгичга жойлаштиришди. Олинган даромад эса кутилганидан ҳам зиёда бўлди. Жуда қисқа вақт – 6 ой ичида банк кредитининг 30 миллион сўми қайтарилди.

– Насиб қилса, 4-5 ойдан сўнг банк билан тўлиқ ҳисоб-китоб қиламан, – дейди "Бекманов Шерзод” деҳқон хўжалиги раиси, отанинг кенжа ўғли Шерзоджон.

Ҳавасимиз келди: ахир бир йилнинг нари-берисида 100 миллион сўмлик замонавий музлатгич оиланинг ўз мулкига айланиб турган бўлса. Бу ёғини сўрасангиз, Бекман оға 2017 йилда боғдан ва томорқада саф тортган шафтолизордан келадиган даромаднинг "хомчўт”ини қилиб қўйган. Нақд 70-80 миллион атрофида! Бу 70 ёшли отахоннинг "хомчўт”лари! Балки бири фермер, бири боғбон, яна бирлари ўқитувчи-ю маҳалла посбони бўлган фарзандларнинг "чўтлари” бундан ҳам залворлироқ рақамларни қайд этар!

Муҳими, тиниб-тинчимас 70 ёшли отахон – ҳамон ҳукумат юмушида қаддини ғоз тутиб, амударёлик нуронийлар ҳаётига Президентимизнинг янги-янги Фармон ва Қарорларида шарҳ этилган имконият ва шароитларни олиб кириш мақсадида елиб-югуриб юрган Бекман оға Аллаберганов яратган бу оила гўшаси меҳнатдан келган бойлик туфайли янада обод бўлиб бораверади. Чунки бу оила соҳибининг ўзи ҳалол ва фидойи меҳнати билан эл ичра қадр топган инсонлардан.

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026