КИТОБНИНГ ФОЙДАСИ
Менинг энг севимли машғулотим – қитоб ўқиш ва ўқиганимни уқиб, ундан бирон хулоса чиқариш. Биз ёшлар китобнинг қадрини, қимматли маслаҳат-у, беҳисоб билим манбаи эканлигини теран тушуниб етганмиз. Кўп китоб ўқисак, олдимизга қўйган мақсадимизга эришамиз, китоб бизнинг онгимизни, билимимизни чархлайди.
Менга эртак китобларни ўқиш жудаям ёқади, болаликдан эртак ўқиб катта бўлган болалар, эртак ўқимай катта бўлган болалардан фарқ қилар экан. Онам ҳам менга кўп эртакларни айтиб берганлар ва байрамларда эртак китобларни совға қилар эдилар. Мен эса китобни йиртмасдан, эртакларни ўқиб ёд олар эдим. Мен эртак қаҳрамонлари каби Ватанга, оилага ва дўст-ёрларимга меҳр-мурувватли, садоқатли бўлишга ҳаракат қиламан. Келажакка умид билан боқиб, доим олға интилиб яшашга, ўзимда инсонпарварлик фазилатларини шакллантиришга интиламан.
Азиз тенгдошлар, сиз ҳам китоблар билан дўст бўлинг. Зеро, дунёда китобдан яхшироқ маслаҳатчи устоз ҳамда ақл булоғини тополмайсиз.
Қамарой РАЖАБОВА,
"Баркамол авлод” болалар маркази "Ёш журналист ва нотиқ” тўгараги аъзоси.
Фото - ЎзА

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶