ҚУМЁПЛИК ТЎЛҒОНОЙ МАҲАЛЛАДОШЛАРИГА ФОЙДАСИ ТЕГИШИДАН ХУРСАНД
Президентимиз томонидан ҳаётга татбиқ этилган ва ёшларнинг ҳаётини тубдан ўзгартириб юборган 5 та ташаббуснинг бири хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш орқали жамиятга фаол аралашувига кўмаклашишдир.
Бу борада туман Хотин-қизлар қўмитаси томонидан амалга оширилаётган ишлар эътиборга молик. Нафақат уюшмаган хотин-қизлар, Балки имконияти чекланган, ногиронлиги бўлган аёллар учун ҳам тенг меҳнат шароитлари яратиш, уларнинг ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланишларига ёрдам бериш мақсадида Хотин-қизлар қўмитасининг овул ва маҳаллаларда фаолият юритувчи хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислари уйма-уй юриб, оилалардаги муаммоларни ўрганишмоқда. Натижада ногиронлиги бўлган лекин меҳнат қилиш иштиёқи баланд аёл-қизлар рўйхати шакллантирилиб, уларга касаначилик фаолияти билан шуғулланишлари учун шарт-шароитлар яратиб берилмоқда.
Қумёп маҳалласида истиқомат қилувчи, 1995 йилда туғилган Тўлғоной Бозорбоева 2-гуруҳ ногирони. У тенгдошларига ўхшаб ишлашни, бирон бир касб билан шуғулланишни орзу қиларди. Яқинда унинг ана шу орзуси амалга ошди. Туман Хотин-қизлар қўмитаси томонидан Тўлғонойнинг касаначилик фаолияти билан шуғулланиши учун шароит яратиб берилди. замонавий русумдаги тикувчилик машинаси билан таъминланди.
Тўлғонойнинг бундан қувончи чексиз. Давлатимизнинг бу ғамхўрлиги унга куч-қувват бағишлади. Айниқса, у энди маҳалладошларига ҳам хизмат қила олишидан жуда хурсанд. Чиройли, ўзбекона либослар тикиб, ота-онаси, яқинларини хурсанд қилиш ниятида.
Биз ҳам Тўлғоной Бозорбоевага орзулари рўёбга чиқаришида тилакдошмиз.
Муяссар ХАЛИЛЛАЕВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶