Тенгдошларга гапим бор
БИЗ УЛFАЙДИК
Болалик... Олтинга тенг давр. Бахтли болаликнинг беғубор дамлари инсон ҳаётига бир марта кириб келади. Хотирамизда ўчмас из қолдиради. Болалик дамларида кимлардир ўйнаб-кулади, кимлар эса йўқ.
Мен болалик дамларимни тез-тез эслаб, соғинаман, кўчадан бери келмай, қоронғи тушгунча ўйнаган беташвиш онларимни қўмсайман.
Болалик дамларимда ўйнаган чанг кўчалар ўрнида ҳозир асфальт йўллар, футбол ўйнаган сертупроқ майдонда эса сўлим хиёбон ва боғлар бунёд бўлган. Ўзим тенги қора-қура болалар билан анҳорда чўмилган дамлар, оёқ яланг югуриб юришлар, суви лиммо-лим анҳор-у сойлар бўйида лойдан ҳар хил шакллар ясаб юрганларим, ким ўзарга чопишлар... Ўша дамлар энди қайтиб келмайди.
Ота-оналаримиз бизга ҳар доим: "Энг зўр дамлар болалик дамларинг, энг беғубор, энг ҳалол, энг покиза давринг”, - деганлари рост экан.
Энди биз улғайдик, ёшлик деб аталмиш умрнинг олтин фаслига етдик. Мен барча тенгдошларимга умримизнинг бу фаслини гўзал фазилатларимиз, эзгу ишларимиз билан безаб яшайлик, ўткинчи ҳис-туйғулар, инсон онгини заҳарловчи, миллийлигимизга ёт ғоялар билан қалбимиз асло кирланмасин, дейман.
Азиз укажонларимизнинг қувончли дамлари мангу бўлсин-у юртимиз тинчлик-тотувликдан янада тараққий этсин!
Фарруҳбек КЕНЖАБОЕВ,
44-сонли мактаб ўқувчиси.
(Фото - ЎзА)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶