Савол беринг, жавоб қайтарамиз
Савол: – Мен Тошкент шаҳрида яшайдиган ўғлимнинг уйига 2 ойга вақтинчалик яшаш учун кетмоқчиман. Шу сабабли пенсиямни икки ой давомида олиб туриш учун эримнинг номига ишончнома расмийлаштирмоқчимиз. Айтингчи, бу хизмат учун нотариал идорага қанча миқдорда пул тўлашим керак?
Т.Мадаминова, Манғит шаҳри.
Жавоб: – Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг ХVII бўлими "Давлат божи” деб номланган. Ушбу бўлимда давлат божига тушунчалар, давлат божини ундириш объектлари, тўловчилари, давлат божини тўлашдан озод қилиш ҳолатларига тўхталиб ўтилган.
Солиқ кодексининг 331-моддасига асосан нотариал ҳаракатлар амалга оширилганида давлат божини тўлашдан озод қилиш тартиби белгиланган. Ушбу моддада 18 та ҳолатда, шу жумладан, пенсиялар ва нафақалар олиш учун ишончномани тасдиқлатган шахслар ҳам нотариал харакатларни амалга оширишда давлат божи тўловини тўлашдан озод қилинган.
Демак, Сиз юқоридаги ҳолатда давлат божи тўламайсиз.
Саволга 2-сонли туман давлат нотариал идораси нотариуси ёрдамчиси Шаҳноза БОБОЖОНОВА жавоб берди.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶