15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 13:41
Жамият 👁 8,806

Қорақалпоғистонлик ОАВ ходимлари Орол денгизига саёҳат уюштирди

Қорақалпоғистонлик ОАВ ходимлари Орол денгизига саёҳат уюштирди

Шу йилнинг 27-28 май кунлари жами 40 нафар оммавий ахборот воситалари ва мутахассислар иштирокида Орол денгизи ва Мўйноқ тумани ҳудудига медиатур ташкил қилинди.

Медиатур Қарақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ёрдамида Қорақалпоғистон ахборот агентлиги ва Ўзбекистон журналистлар ижодий уюшмаси Қорақалпоғистон бўлими томонидан ташкил қилинган бўлиб, мазкур тадбирни уюштиришдан мақсад – Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 февраль кунги «Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманини 2017-2018 йилларда иқтисодий ривожлантириш ва бандликни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-2803-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан, яъни Мўйноқ тумани ва Орол денгизи ҳудудига туристларни кенгроқ жалб қилишни назарда тутган ҳолда ҳудуднинг табиати, тарихи, ҳайвонот олами ва туман халқининг дастурлари, анъаналари ҳақида журналистик материаллар тайёрлашдир.

Тадбирнинг биринчи куни медиатур иштирокчилари эски Буюк ипак йўли бўйлаб "Судочье” кўли флора ва фаунаси билан танишишди, табиатда камёб учрайдиган фламинго қушларини томоша қилишди, "Судочье”даги XII-XIII асрларга тегишли тарихий обида – сигнал минорасига сафар уюштирди ва шу куни Орол денгизига етиб келиб, денгиз қирғоғидаги ўтовларга жойлашди ва кечаси олов атрофида маданий-адабий тадбирлар уюштиришди.

Медиатурнинг иккинчи куни Орол денгизига чўмилиш, денгизда катерда ва денгиз қирғоғида квадрациклларда учиш ҳамда мутахассислар билан интервьюлар уюштириш билан бошланди.

Бепоён Қорақалпоқ юртидаги шундай муъжаз масканларни кўришга муваффақ бўлган медиатур иштирокчиларининг ҳайрати ҳар қадамда янада ошиб борар эди. Денгизнинг ғарбий қисмига икки километр жойда Устюрт платоси чинки остида жойлашган тарихий эсдалик – XII-XIII асрларга тегишли «Курганча» (Даулетгирей) археологик комплексига, Устюрт каньонларига, ҳали ўз сирини очмасдан ётган кўчманчи қабилалар даврига оид қатор тарийхий объектларга сафар уюштирди.

Оммавий ахборот воситалари ходимларини Орол денгизи ҳудудига саёхатга олиб чиқиш илк бор ташкил қилинди, - дейди медиатур ташкилотчиси, Қорақалпоғистон ахборот агентлиги Е.Қанаатов. Орол муаммоси ҳақида ижод қилаётган касбдошларимиз кўп, лекин Орол денгизини, ҳудуддаги экологик вазиятни ўз кўзи билан кўриб, юрагидан ўтказиб ижод қилган бошқа. Мўйноқ тумани кўпчиликнинг тасаввурида фақат фожеали экологик зона сифатида гавдаланади. Лекин, бу тўғри эмас. 240дан ортиқ турдаги қушлар салтанати ҳукм сураётган "Судочье” кўлини, бетакрор Устюрт чинкларини, каньонларини, мўъжаз Орол денгизи акваториясини ва Устюрт кенгликларидаги кўплаб учрашадиган тарихий обидаларни кўрган киши бутун умр ушбу маконга меҳр боғлаши табиий. Демак, Мўйноқ тумани ва Орол денгизи ҳудудини ҳамма кўриши керак.

Қорақалпоғистонда яшаб туриб Орол денгизини кўрмаганлар кўп, - дейди Қорақалпоқ давлат университети доценти Якуб Аметов. Менинг ўзимнинг ҳам Оролни кўзим билан кўриш буюк орзуим эди. Бундай гўзал манзараларни умримда биринчи бор кўришим. Мўйноқ туманида шундай гўзал масканлар бор экан, демак экотуризмни ривожлантиришга катта потенциал мавжуд. Биринчи навбатда маҳаллий туризмни ривожлантириш керак.

Медиатур тафсилотлари ҳақида оммавий ахборот воситаларида, ижтимоий тармоқларда, интернет нашрларида батафсил ёритилиб борилади.

Тадбирда журналистик материаллар тайёрлашда ЎзФА Қорақалпоғистон бўлими, Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни мухофаза қилиш давлат қўмитаси мутахассис ва олимлари яқиндан ёрдам кўрсатишди.

2 кунлик медиатурни ташкил қилишда "Ўзавтодарётранс" Қорақалпоғистон бўлими, "UzKorGas Chemical", «Зарубежнефтегаз - ГПД Центральная Азия» МЧЖ, "Устюртгаз" МЧЖ корхоналари, шунингдек "Tazabay grand service” МЧЖ ва "Ayim tour" туристик компанияси ҳамкорлик қилишди.


Қорақалпоғистон ахборот агентлиги


🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019