22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 12:38
Жамият 👁 2,546

Қорақалпоғистон Республикасининг табиати ва иқлими

Қорақалпоғистон Республикасининг табиати ва иқлими

Она каломи саноқли сўзларгагина қўшиб айтилади: она-Ватан, она тил, она табиат. Бeжизга она табиат дeмаймиз. Бола она бағрида ўсиб-улғайгани сингари инсоният ҳаёти ҳам тeварак-атрофимизни ўраб турган мана шу борлиқда кeчади. Шу боис, ҳар доим унга онага кўрсатилгандeк муносабатда бўлиш талаб этилади. Мамлакатимизда атроф-муҳит мусоффолигини таъминлаш, унинг нeъматлари, eр ости ва усти бойликларидан самарали фойдаланиш қонун билан кафолатланган. Айниқса, мустақилик йилларида шу мақсадда кўплаб қонун ва мeъёрий ҳужжатлар қабул қилиниб, уларнинг ижроси таъминланмоқда. Айтинг бундай юртнинг тупроғини кўзга тўтиё қилмай, табиатини сeвмай бўладими? Ерга чўп суқсанг, дарахт унади. 4,5 минг турдаги ёввойи ўсимликларнинг барчаси-доривор гиёҳ. Уларнинг 400 хили фақат бизнинг ўлкада ўсиши ҳам шундан далолатдир. Бизнинг асл мақсадимиз жаннатмонанд, дeя таърифланадиган ўлкамиз табиати,унинг ҳайвонот ва набобот оламини сақлашга жиддий эътибор қаратиш дeб ўйлайман. Зотан, кўчат экиб, боғ яратиш, шаҳар кўркига кўрк қўшиш, қишлоқ ҳаётини ободонлаштириш, она табиатимизни асраб-авайлаш ҳар биримизнинг фарзандлик, фуқаролик бурчимиздир.

Мамлакатимизда экологик муаммоларни юмшатиш, биохилма-хилликни сақлаш ва қайта тиклашга йўналтирилган тизимли тадбирлар ҳаётга изчил татбиқ этилмоқда.  Орол денгизи сувининг кескин камайиб кетиши оқибатида юзага келган экологик муаммоларнинг атроф-муҳитга, ўсимликлар дунёси ва ҳайвонот оламига таъсири, турли антропоген таъсирлар, браконьерлик оқибатида биологик хилма-хилликка етказилаётган зиён, айрим турларнинг камайиб, йўқолиб кетаётгани каби муаммолар мавжуд.

Қорақалпоғистонда учрайдиган кўпгина балиқ, ўсимлик, қушлар, ҳайвонларнинг киритилгани она табиатимизга етарлича ғамхўрлик кўрсатилмаётганидан дарак беради.

Қорақалпоғистон Республикасида "Сайғоқ” давлат буюртмахонаси, "Судочье” орнитологик давлат буюртмахонаси фаолият кўрсатмоқда. Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан "Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги қонун талаблари асосида ушбу буюртмахоналар ҳудуди режимини сақлаш, ҳайвонот ва наботот дунёсини муҳофаза қилиш бўйича давлат назорати ўрнатилган. 

Қорақалпоғистон Республикасида 2005-2012 йилларда БМТ Тараққиёт дастурига мувофиқ Глобал экологик жамғармаси иштирокида Амударё дельтасида тўқайзорларни асраш ва муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар тизимини мустаҳкамлаш лойиҳаси амалга оширилди. Ушбу лойиҳага кўра, умумий майдони 68 минг 717 гектар, шундан муҳофаза қилинадиган ҳудуди 11 минг 568 гектар бўлган "Қуйи Амударё биосфера резервати” ташкил этилди. Бу ерда турли ҳайвонлар, хусусан, Бухоро буғуларини муҳофаза қилиш, уларнинг яшаши ва кўпайиши учун қулай шароит яратилди. 
Устюрт текислигида сайғоқларни муҳофаза қилиш ва уларнинг яшаши учун қулай шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 июлдаги "Мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналарини барпо этиш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ масалаларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида "Сайғоқ” давлат буюртмахонаси базасида беш участкани ўз ичига олган 628,3 минг гектар майдон ажратиш белгиланди. Бу участкаларда сайғоқлар ва бошқа кам учрайдиган ҳайвонлар яшаши учун етарли шарт-шароит – серўтлоқ яйловлар, сув манбалари яратилган.

Қорақалпоғистон иқлими ўта континентал, қуриқ, ёзи  иссиқ, қиши совуқ ва кам ёғингарчилиги билан хусусиятланади. Континенталлиги катта суткалик, ойлик, мавсумий ва йиллик ҳаво даражасининг тушиб-чиқиши, қуриқлиги – кам ёғингарчилиги билан хусусиятланади.

Қорақалпоғистон қиши ўта қаҳрли. Энг совуқ ой – январь, ҳавонинг ўртача ойлик даражаси - -5.  Айрим йилларда ҳаво даражасининг энг паст  кўрсаткичи – -3дан –32, -35 даражагача. Қиши камқорли. Қор қатлами беқарор. Қишнинг қор қатламли даври 1дан 44 кунгача. Ўртача қор қалинлиги 4-5 см, баъзан ундан ошади. Қиш даврида ҳавонинг нисбий намлиги 61дан 74 фоизгача оралиқда. Ёғин йил давомида 70-90 мм гача тушади ва эрта баҳор ва куз даврига тўғри келади.

Мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларига қараганда Қорақалпоғистон Республикаси табиати ва иқлими деҳқончилик ва зироатчилик учун анча ноқулай. Бироқ, илмий изланишлар натижасида барча экин турларининг тезпишар ва ҳосилдор навлари яратилгани мазкур ҳудудда ҳам одамларнинг дастурхони тўкин бўлишини таъминлаётир.

(Фото - http://sovminrk.gov.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026