12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:21
Сиёсат 👁 2,639

Юрт обод, эл фаровон

Юрт обод, эл фаровон

ЎзА, А.Ортиқбоев, 30.07.2013 13:59

Энг улуғ, энг азиз байрамимиз – Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 22 йиллиги тобора яқинлашмоқда. Мамлакатимизда ушбу қутлуғ сана олдидан амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишларини сарҳисоб қилиб, навбатдаги марраларни яна бир бор белгилаб олиш яхши анъанага айланган.

Бу борада Амударё туманида амалга оширилаётган ишлар хусусида туман ҳокими, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Ражаббой Йўлдошев Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзА мухбирига қуйидагиларни гапириб берди:

– Президентимиз раҳнамолигида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар туфайли юртимиз тобора обод ва фаровон бўлиб, барча ютуғимизнинг бунёдкори бўлган халқимизнинг онгу тафаккури, дунёқараши, ишга, ҳаётга муносабати тубдан ўзгариб, эртанги кунга, ўз кучи ва имкониятларига ишончи мустаҳкамланиб бораётир.

Бутун мамлакатимизда бўлгани каби туманимиз иқтисодиётида ҳам барқарор ўсиш суръатлари таъминланиб, улкан ютуқ ва муваффақиятлар қўлга киритилмоқда.

Саноат салоҳиятини ривожлантириш мақсадида 2013-2015 йилларда туманни комплекс ривожлантириш дастури ишлаб чиқилиб, изчиллик билан амалга оширилаётир. Ушбу дастур доирасида инвестиция лойиҳалари дастури, мавжуд саноат корхоналарини тўлиқ қувватда ишлатиш, бўш турган бино ва иншоотларда ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳамда тижорат банклари тасарруфидаги корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳисобидан кам қувватли, иқтисодий ночор корхоналарни молиялаштириш, 2012-2016 йилларда хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш ҳамда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш, яъни чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик соҳаларини ривожлантириш дастурлари ишлаб чиқилди.

Шу каби кенг кўламли ишлар натижасида "Asia silk” шўъба корхонаси ҳамда пойабзал, кийим-кечак, мебель, колбаса маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган корхоналар, сутни қайта ишлаш комплекси, Хитой технологияси асосида йилига 25 миллион дона ғишт ишлаб чиқариш қувватига эга "Қорақалпоққишлоққурилишсервис” корхонаси, замонавий совутгичли "сендвич” панелли мева-сабзавот сақлайдиган омборхоналар ишлаб турибди.

Англиянинг "Welroy Technology LLP” компанияси билан биргаликда қиймати 29 миллион АҚШ долларига тенг бўлган "Амударётекс” хорижий корхонаси, "Zhas metall production” қўшма корхонасининг металлни эритиш ва қайта ишлаш цехи қурилиши ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.

2013-2015 йилларда туманнинг саноат салоҳиятини ривожлантириш дастурига асосан қиймати 32 миллион 672,8 минг доллар миқдорида 20 лойиҳа амалга оширилиши, шунинг натижасида 478 янги иш ўрни ташкил қилиниши кўзда тутилмоқда.

Айни пайтда туманимизда икки мингдан ортиқ тадбиркорлик субъекти фаолият юритмоқда. Уларнинг 99,8 фоизи хусусий ва масъулияти чекланган жамият шаклига ўтган бўлиб, бу ерда жами иш билан банд аҳолининг 89,1 фоизи меҳнат қилаётир.

Тадбиркорликни ривожлантириш бўйича 2013 йилда 380 лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Бугунги кунда тадбиркорликка нафақат иқтисодиётни ривожлантириш, балки аҳоли бандлигини таъминлаш масаласида ҳам жиддий эътибор қаратилмоқда. Бу йўналишда олиб борилган ишлар натижасида жорий йилнинг 6 ойида 16 миллиард 560 миллион сўмлик 274 лойиҳа амалга оширилди ва 1061 янги иш ўрни яратилди.

Туманимизда фаолият юритаётган 278 фермер хўжалигидан 197 тасида ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва сервис, қайта ишлаш йўналишидаги қўшимча тармоқлар йўлга қўйилиб, фермер хўжаликларининг даромади ва уларда иш билан банд аҳоли сони ортиб бормоқда.

Иқтисодиётнинг етакчи тармоғи бўлган қишлоқ хўжалиги соҳасида катта натижаларга эришилмоқда. Бу йил туманимиз пиллачилари 243,5 тонна пилла етиштириб, йилнинг дастлабки шартномавий режасини ортиғи билан бажарди. Ғаллакорларимиз 10 минг тоннадан ортиқ буғдой етиштирди, шундан 4605 тоннаси шартнома асосида давлатга топширилди.

Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида уй-жой қурилиши кўламининг кенгайиши ҳар йили кўплаб оилаларнинг янгича ҳаёт кечиришига замин яратмоқда. Бу йил ана шундай 70 уй-жой қурилиши давом этмоқда.

Бугун қайси хонадонга кирманг, қайси овул ёки маҳаллада бўлманг, ҳар бир фуқаронинг аввало ўзи яшаётган, меҳнат қилаётган ҳудудни, қолаверса, ўз маҳалласи ва қишлоғини обод масканга айлантиришга ҳисса қўшаётганига гувоҳ бўласиз. "Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган мустақиллигимизнинг 22 йиллик байрамини муносиб кутиб олиш учун халқимиз фидойилик билан меҳнат қилмоқда.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026