12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:07
Адабиёт 👁 2,662

ТАҚДИРДА БОРИ...

ТАҚДИРДА БОРИ...

Қиз бола палахмоннинг тоши, тақдир қаёққа отса шу ёққа тушади, дейишади...

Ота-онасининг якка-ю ягона қизи Санамжон ҳам шаҳардан қишлоққа келин бўлди. Катта ҳовлида қайнота, қайнона, қайнсингил, қайнболалар бирга туришарди. Шаҳарлик 20 яшар қиз бироз довдираб қолгандек бўлди. Қайнотасининг, қайнонасининг меҳрибонлиги, уйдаги барча оила аъзоларининг, эрининг қўллаб-қувватлаши билан тез орада қишлоқ ҳаётига кўника бошлади. Оила аъзолари деҳқончилик билан шуғулланганлиги сабабли эрталабки бешдан рўзғор ташвишлари бошланаркан. Катта уйнинг пишир-тушири, келди-кетдиси, рўзғор юмушлари ёшгина Санамжон зиммасида. Санамжон қайнонаси сигир соғсаям, куви пишсаям, томорқа ишларини қилсаям ёнида юриб, туппа-тузук қўл оёғи чаққон қишлоқлик келинга айланди.

Фарзандлик бўлганларида турмуш ўртоғи ва оиласидагиларнинг қувончи чексиз эди. Кеча ва кундуз бахт ва бахтсизлик эгизак деганлари ҳақ экан. Санамжоннинг турмуш ўртоғи автоҳалокатга учраб ўзи бева, ўғли отасиз қолди. Икки яшар ўғлини бағрига босиб, аччиқ кўз ёшлар ичида қолган Санамжонни туғишганлари икки йилдан кейин қайнота ва қайнонасининг розилиги билан ўз уйларига олиб кетишди.

Санамжон бошқа турмуш қурмади. Умрини ўғлига бағишлади. Оқ ювиб, оқ тараб ўстирди, ўқитди, уйлантирди. Кунлар, ойлар, йиллар келинининг хизматидан, ўғлининг иззатидан, невараларининг меҳрибонлигидан қандай ўтаётганини ҳам сезмай қолди. Сочларига оқ, юзларига ажин тушди.

... Бу кунги тонг Санамжон учун ҳам ҳаяжон, ҳам дард билан отди: келин бўлган оиласи қариндошлари тўйга айтишган. Ҳар сафар келин бўлиб тушган қишлоғига, оиласидагиларни  кўришга келганидаги ҳис бугун ҳам Санамжоннинг борлиғида кезмоқда. Ўғли, келини, неваралари билан тўйга келаётган Санамжон атрофга қараркан, турмуш ўртоғининг йўллардан изларини, атрофдан нигоҳини излаётгандек эди гўё.

Тўйхонада эрининг туғишганлари, қариндошлари билан кўришаркан, Санамжоннинг лаблари кулгандек, лекин кўзлари ичидаги томчилар тўкилишга шай, дили фарёд чекарди. Тўйхонада кўринмаган қайноғасини сўраганида бироз мазаси қочганини эшитган Санамжон уни кўришга чоғланди, катта невараси билан йўлга тушди. Қайноғасининг уйи ўзи келин бўлиб тушган уйнинг ёнгинасида, қайноғаси ва овсин чечаси невараси билан келган Санамжонни қучоқ очиб кутиб оларканлар, кўзларида ёш ўйнади. Бироз ўтиргач, Санамжон келинлик ҳовлисига бормоқчилигини айтди, овсин чечаси ҳамроҳлик қилди.

Келинлик ширин дамлари ўтган бўсағага қадам босаркан, Санамжоннинг бахтли онларига хаёли кетди. Мана меваларини танлаб, узиб еган мевали дарахтлар, мана бирга ўтирган супа, мана қанчадан-қанча овқатлар пиширган ўчоқ, мана келин бўлиб тушган хонаси...

Хона эшиги очиқ экан, Санамжон беихтиёр ичкарига қадам босди. Хона тўрида қайнота ва қайнонасининг расмлари осиғлик турган экан. Ҳудди улар Санамжонга "хуш келибсан”, деяётгандек, уларнинг овозлари қулоқлари остида жаранглагандек бўлди. Қайнота ва қайнонасининг руҳи покларига дуо қиларкан, Санамжоннинг дилидан "отажон, ойижон мендан яна бир бор рози бўлинглар”, деган сўзлар ўтди. Қайноғаси, овсин чечаси, қайнбола-ю келинлар Санамжонни, неварасини қуюқ кузатиб қўйишди. Йўлда оёқлари ўзига бўйсунмаётгандек, шу ерлардан кетгиси келмаётгандек, базўр қадам босиб бораркан, Санамжоннинг лаблари "нетай, тақдиримда бори шу эканда”, дея пичирлади...

Гулнора ЮСУПОВА, "Ўрта қалъа” овули.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026