12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:53
Қишлоқ хўжалиги 👁 478

Кузги буғдой экилган майдонларда Агроинспекция ходимлари томонидан назорат ишлари олиб борилмоқда

Кузги буғдой экилган майдонларда Агроинспекция ходимлари томонидан назорат ишлари олиб борилмоқда

Сўнгги йилларда мамлакатимизда, шу жумладан Амударё туманида ҳам ғаллачиликни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор туфайли аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотлари, айниқса, ғалла ва ун маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи тўлиқ қондирилишига эришилмоқда. Ғалла нафақат аҳоли эҳтиёжи учун, балки чорвачилик ва паррандачилик соҳаларининг ривожида ҳам муҳим ўрин тутади. Шу боис, ғаллакор деҳқонлар кузги буғдой экиш, ғалла экилган майдонлардан тўлиқ ниҳол олиш ҳамда парваришлаш ишларига алоҳида эътибор қаратишади.

Амударё тумани ғаллачилик фермер хўжаликларида жорий йилги экиш мавсуми уюшқоқлик билан олиб борилди. 2026 йилги буғдой ҳосили мавсумида мўл ва сифатли ғалла хирмонини бунёд этишни мақсад қилган ғаллачилик фермер хўжаликлари деҳқонлари айни пайтда далаларда бир текис униб чиққан буғдойзорларда кузги агротехник тадбирларни ўз вақтида, сифатли амалга оширишмоқда.

Олиб борилаётган кенг кўламли агротехник жараёнлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси Амударё туман бўлими мутахассислари томонидан қатъий назорат остига олинган. Ғалла экишдан тортиб, ўғитлаш, суғориш каби барча босқичлар пухта режалаштирилган тизим асосида олиб борилмоқда.

Туманда 2026 йил ҳосили учун жами 258 та фермер хўжалиги билан шартнома тузилган бўлиб, улар томонидан умумий ҳисобда 4 800 гектар майдонга ғалла экилган. Кузги буғдой экиш ишлари белгиланган агротехник талаблар асосида амалга оширилиб, барча майдонларда фосфорли, калийли ва бошқа минерал ўғитлар билан ўз вақтида ва меъёрда озиқлантириш ишлари бажарилганлиги ғалланинг барвақт униб чиқиши, касаллик ва зараркунандаларга бардошли бўлиши, шунингдек, келажакдаги ҳосилдорликни оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Туманда уруғлик ғалла етиштириш йўналишига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Танлов асосида сараланган 12 та илғор фермер хўжалиги томонидан жами 430 гектар ер майдонида уруғлик ғалла экилган. Ушбу хўжаликлар замонавий техникалар билан таъминланган бўлиб, бу уруғлик сифатининг юқори даражада бўлишини таъминлашга ёрдам беради.

Ғалла униб чиқиш жараёни бошланганидан буён туман миқёсидаги барча экин майдонларида доимий равишда дала ҳолатлари ўрганилиб, униб чиқишнинг сифати, агротехник талабларга амал қилиниши, ўғитлаш, бегона ўтлардан тозалаш каби муҳим масалалар юзасидан жойларга чиққан ҳолда назорат ишлари олиб борилмоқда.

Туманнинг Қиличбой ҳудудидаги “Пирназаров Тўрабой” фермер хўжалигида ҳар йили режа бўйича 10 гектар майдонга кузги буғдой экилади. Ўз имкониятларидан келиб чиқиб, жорий йилги экиш мавсумида хўжалик деҳқонлари яна қўшимча 2 гектар майдонга ғалла экдилар. Айни пайтда хўжалик далаларида бир текис униб чиққан буғдой майсалари баравж ривожланмоқда.

Шунингдек, “Уста Оллоёр” фермер хўжалиги ишчилари ҳам 36 гектар пахтадан мўл ҳосил етиштиришдан ташқари, 17 гектар майдондаги буғдойзорлар парваришига ҳам алоҳида эътибор беришмоқда.

Бу каби тизимли ишлар натижасида 2026 йилги мавсумда мўл ва сифатли ғалла ҳосили олиниши кутилмоқда. Бу нафақат аҳоли учун асосий озиқ-овқат маҳсулоти — ун ва нон таъминотини барқарорлаштиради, шу билан бирга мамлакатимизнинг ички эҳтиёжини қоплаш ва экспорт имкониятларини кенгайтиришда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Айни кунларда Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг Амударё туман бўлими ходимлари томонидан ғаллачилик фермер хўжаликларида кузги буғдой экилган майдонларда амалга оширилаётган назорат ишлари давом этмоқда.

Ғиёсжон Бозорбоев, Агроинспекция туман бўлимининг қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари етиштирилиши устидан назорат қилиш бўйича бош мутахассиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026