12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:15
Қишлоқ хўжалиги 👁 383

Қишлоқ хўжалиги вазири Амударё туманида бўлиб, аграр соҳадаги ислоҳотларнинг бориши билан танишди

Қишлоқ хўжалиги вазири Амударё туманида бўлиб, аграр соҳадаги ислоҳотларнинг бориши билан танишди

Мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, энг аввало, илм-фан ютуқларини амалиётга жорий этиш ҳамда ерлардан оқилона фойдаланиш орқали юқори ҳосилдорликка эришишга қаратилган. Айниқса, иқлим шароити ўзига хос бўлган ҳудудларда деҳқончилик қилиш соҳа мутахассисларидан катта масъулият ва инновацион ёндашувларни талаб этади. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмоновнинг Қорақалпоғистон Республикасига навбатдаги амалий сафари айнан шу мақсадларга, яъни ҳудудда агротехник тадбирларнинг боришини ўрганиш ва соҳа вакилларига илмий асосланган тавсиялар беришга қаратилди.

Ташриф доирасидаги дастлабки манзил Амударё туманидаги “Амирхон” фермер хўжалиги далалари бўлди. Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлан Кенгаши Раиси Фарҳод Эрмонов, туман ҳокими Собир Хўжаметов, соҳа мутасаддилари, олимлар, туман ҳокими ўринбосарлари ҳамда фермер хўжаликлари вакиллари иштирок этди. Ушбу мулоқот майдонида ҳудудда олиб борилаётган ғўза парвариши, экинларни суғориш, вақтида озиқлантириш, шунингдек, турли касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш ишларининг ҳолати атрофлича муҳокама қилинди.

Мутахассислар мавсумнинг энг масъулиятли босқичида бажарилиши лозим бўлган ишлар юзасидан ўзларининг илмий асосланган амалий тавсияларини бердилар. Хусусан, барча дала шароитларидан келиб чиққан ҳолда агротехник тадбирларни тўғри ташкил этиш, сув ҳамда минерал ўғитлардан оқилона фойдаланиш, энг муҳими, замонавий агротехнологияларни кенг жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Вазир дала ишларини белгиланган муддатларда, сифатли ва илмий ёндашув асосида амалга ошириш ҳосилдорликни оширишнинг энг асосий омили эканини таъкидлади.

Семинарда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тайёрланган “Қишлоқ хўжалигида ҳар бир фермер бажариши шарт бўлган 8 та қонун” номли муҳим қўлланмани қорақалпоқ тилига таржима қилиш ташаббуси илгари сурилди. Мазкур ташаббус ҳудуддаги ёш фермерларни қўллаб-қувватлашга, уларнинг замонавий агротехнологиялар ва илмий тавсияларни ўз она тилида осон ўзлаштиришига ҳамда соҳада билим ва тажриба алмашинувини янада кенгайтиришга хизмат қилади.

Шундан сўнг, ишчи ташриф Амударё туманининг Хоразм вилояти ва Туркманистон Республикаси билан чегарадош ҳудудларида жойлашган пахта далаларида давом этди. Бу ерда олиб борилаётган агротехник тадбирларнинг бориши, ғўзанинг вегетация ҳолати ва илмий тавсияларнинг амалиётга қай даражада татбиқ этилаётгани чуқур таҳлил қилинди. Кузатувлар давомида барча агротехник тадбирлар ўз вақтида ва сифатли амалга оширилгани таъкидланди. Бунинг натижасида ғўзаларнинг ривожланиши белгиланган агробиологик меъёрларга тўлиқ мос келмоқда. Бугунги кунда далалардаги ғўзаларнинг бўйи 95 сантиметрга етган бўлиб, майдонларда бегона ўтлар умуман учрамайди ва ҳосил элементлари тўлиқ сақлаб қолинган. Фермер хўжаликлари раҳбарларининг сўзларига кўра, 1 августдан бошлаб ғўза пишишини жадаллаштирувчи махсус гормонни илмий тавсиялар асосида қўллаш режалаштирилмоқда. Вазир фермерларга барча тадбирларни белгиланган муддатларда давом эттириш, дала маданиятига қатъий риоя қилиш ҳамда барча ғўза тупларини ҳосил учун сафарбар этиш бўйича ўзининг керакли кўрсатмаларини берди.

Қишлоқ хўжалигидаги навбатдаги муҳим тармоқ бўлган картошкачилик йўналишида ҳам Амударё туманида илғор тажрибалар қўлланилмоқда. Хусусан, тумандаги Холимбег овули ҳудудида жойлашган “Рўзим Худан” фермер хўжалигида туганаклари қизил нур остида тайёрланиб экилган картошка майдонлари бунинг яққол исботидир. Вазир мазкур хўжаликнинг 4 гектар майдонида етиштирилаётган серҳосил картошка навларининг ҳолати ва бажарилаётган агротехник тадбирлар билан яқиндан танишди.

Эътиборли жиҳати шундаки, бу ерда экишдан аввал картошка туганакларини 60 кун давомида қизил нур остида сақлашдек ўзига хос инновацион усул қўлланилган. Бу технология туганакларда соғлом ва бақувват ниҳоллар ҳосил бўлишини таъминлаб, униб чиқиш жараёнини тезлаштиради, ўсимликларнинг текис ва узлуксиз ривожланишига хизмат қилади ва келгусида юқори сифатли ҳосил олиш учун мустаҳкам замин яратади. Ушбу майдонлардан гектарига 50 тоннагача ҳосил олиш кутилмоқда. Бу эса Амударё туманининг иқлим шароитида ҳам замонавий технологиялар ёрдамида мўл ҳосил етиштириш мумкинлигини тасдиқлайди. Етиштирилаётган маҳсулот нафақат ички бозор эҳтиёжларини қондиришга, балки экспорт бозорларига ҳам йўналтирилмоқда. Майдонларни кўздан кечириш чоғида раҳбарият томонидан масъулларга ҳосилни қисқа муддатларда ва ҳеч қандай талафотларсиз йиғиб олиш, йиғим-терим жараёнида техника воситаларидан унумли фойдаланиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш қанчалик аҳамиятли бўлса, уни сифатли сақлаш ва бозорга етказиб бериш тизимини тўғри ташкил этиш ҳам шунчалик муҳимдир. Шу боис, ташрифнинг кейинги манзили Манғит шаҳрининг Чордара маҳалласида жойлашган “Манғит инвест плюс” масъулияти чекланган жамиятига қарашли замонавий картошка сақлаш омбори бўлди. Умумий сиғими 700 тоннага мўлжалланган ушбу омборхонада бугунги кунда фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган 350 тонна уруғлик ва озиқ-овқат картошкаси сақланмоқда.

Иброҳим Абдураҳмонов омбордаги шароитлар билан танишар экан, маҳсулотларни қават-қават, яъни этажерка усулида жойлаштириш бўйича муҳим тавсияларни берди. Бу усул картошкалар орасида ҳаво айланишини яхшилайди, ортиқча намлик тўпланишининг олдини олади ва чириган маҳсулотлар пайдо бўлишига йўл қўймайди. Шунингдек, қоплар орасида етарли масофа қолдириш, мўътадил ҳарорат ва намликни таъминлаш, маҳсулотларни мунтазам назорат қилиб бориш зарурлиги қайд этилди. Ушбу замонавий ёндашувлар картошканинг сақланиш муддатини узайтириш ва сифат кўрсаткичларини сақлаб қолиш имконини беради.

Бугунги кунда аграр соҳада юқори натижаларга эришиш фақатгина меҳнат билан эмас, балки илмий ёндашув, илғор тажриба ва замонавий технологияларни амалиётга кенг жорий этиш билан бевосита боғлиқдир. Амударё туманида амалга оширилаётган бу каби кенг кўламли тадбирлар, ғўза ва картошка етиштиришдаги инновацион усуллар ҳамда маҳсулотларни сақлашнинг замонавий тизимлари ҳудуднинг қишлоқ хўжалиги салоҳиятини янги босқичга олиб чиқмоқда.

Тўғри йўлга қўйилган агротехник тадбирлар ҳамда сақлаш технологиялари орқали нафақат нобудгарчиликнинг олди олинади, балки фермерларнинг даромади ошиб, аҳоли узлуксиз равишда сифатли ва арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланади. Зеро, қишлоқ хўжалигида фақатгина юқори ҳосил етиштириш эмас, балки уни истеъмолчи дастурхонигача сифатли ҳолда етказиб бериш энг асосий вазифа саналади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026