12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:10
Жамият 👁 2,401

“Обод турмуш йили“ янгиликлари

“Обод турмуш йили“ янгиликлари

Томорқа учун кўмакдош агрегат

"Чойкўл” қишлоғида уддабурон деҳқонлар кўп. Қодир ота Камолов ана шундайлардан бири. У яқинда ўз томорқа хўжалиги учун "Мотоблок” агрегатини сотиб олди. Ўғиллари Саъдулла ва Нуралла Камоловлар ушбу ер ҳайдовчи агрегатни бошқариш сирларини ўрганиб олишди. Айни пайтда Қодир отанинг ўғиллари маҳалладошларининг оғирини енгил қилиб, эртаги картошка ва буғдойдан бўшаган ерларини "Мотоброк” агрегати билан ҳайдаб беришмоқда. Боғ ва томорқа ерларини ҳайдашга мослаштирилган бу агрегат ёрдамида ер сифатли ҳайдалишидан ҳамқишлоқлари хурсанд.

Мўл ҳосил нишоналари

"Қангли” ММТП га қарашли "Ялғаш Ешмуродов” фермер ҳўжалиги далаларида ғўзага биринчи сувдан сўнг, ишлов бериш ишлари тугалланиш арафасида. Ижарачи Ойдин Жуманиёзова эса ўз қарамоғидаги 2 гектар паҳта майдонида сувдан кейинги озиқлантириш, ишларини тугаллаб, иккинчи сув очиш тараддудида эгат олиш ишларини бошлаб юборган.

- Фермер ҳўжалиги билан шарт нома асосида ишлаб, ҳар йили паҳтадан мўл осил етиштириб келаман,- дейди ижарачи деҳқон Ойдин Жуманиёзова.

Айни кунда О.Жуманиёзова қарамоғидаги паҳта далаларида мўл ҳосилдан дарак бериб, ғўзалар баравж ривожланмоқда. Ҳар туп ғўза 5-6 тадан бўлиқ кўсак туккан.

Обод турмуш манбаи

"Чойкўл "ОФЙ нинг "Орқа овул” мавзесида яшовчи Озодбой Авезовни маҳалладошлари ишнинг кўзини биладиган томорқа соҳиби сифатида яҳши билишади. У ўз томорқа ерига эртапишар ва кузги узум навларини, олча,гилос, бир неча ҳил навдаги олма кўчатларини ўтқазиб, сўлим боғ яратди. Бир неча йилда ҳосилга кирган боғ оиланинг даромад манбаига айланди. Боғ атрофига, томорқасининг "Бўзсув”каналига туташ қисмига экилган жийда, уч-тўрт хил навдаги саноатбоп тераклар ўсиб, унинг даромадига даромад қўшди. Фарзандларининг иморати учун тусинбоп ёғоч маҳсулоти излаб юрмайдиган бўлди. Яқинда эса томорқа учун мўлжалланган ер хайдаб,эгат олувчи "Мато- блок ”агрегатини сотиб олди.-

-Таморқа –тўкин сочин, обод турмуш манбаи,- дейди у.

Диний маърифат маркази

Юсуф Эшон бобо жомъе масжиди туманимиз мусулмонлари учун диний маърифат ва маънавият маскани ҳисобланади. Ҳар куни бу муқаддас зиёратгоҳга ўнлаб кишилар ташриф буюришиб, ислом дини тарихи, маданияти ва маънавиятига оид ўзларини қизиқтирган саолларга жаоб оладилар.

- Айниқса, жумъа намози кунлари масжидимиз жуда гавжум бўлади, - дейди Юсуф Эшон бобо жамъе масжиди имом-хатиби Абдураҳмон ҳожи Матсафоев. – Мусулмонлар бу даргоҳга нафақат ислом арконлари, диний ибодатларини адо этиш, балки халқаро майдонда ўзларига динни ниқоб қилиб олиб ислом оламига муталақо зид ғояларни тарғиб қилиб, ёшлар онгига салбий таъсир кўрсатаётган диний-экстремистик оқим тарафдорларининг бузғунчи ташвиқотлари, кирдикорларидан воқиф бўладилар.

Чунки масжидда Абдураҳмон ҳожи Матсафоев раҳбарлигида олиб борилаётган диний-маърифий ва ахлоқий мавзудаги ишларнинг барчаси соф исломий манбаларга асосланган бўлиб, барча қизиқувчилар ҳақиқий ислом динининг инсонпарварлик тамойиллари асосига қурилганлигидан, "Ҳизб-ут-таҳрир”, "Салафийлар”, "Акромийлар”, "Таблиғчилар”, "Нурчилар”, "Жиҳодчилар” диний-экстремистик оқимларининг бузғунчи террористик ташкилотлар эканлигидан огоҳ бўладилар.

Обод ва шинам гўша

"Чойкўл” овулининг марказий гузари кундан-кунга гўзал ва обод бўлиб бормоқда. Бунда ҳудудда яшовчи тадбиркорларнинг ҳам ҳиссаси катта. "Жумабой қорай” МЧЖ раиси Икром Жуманиёзов ана шундай тадбиркорлардан саналади. У МЧЖ офиси озиқ-овқат маҳсулотлари ва саноат моллари билан савдо қилувчи дўкон ва офис ҳузурида райнет ташкил этиб, овулдошларининг оғирини енгил қилиш билан чекланмади. МЧЖ офиси ва дўкон атрофини ободонлаштириб, мўъжизагина боғ ҳам яратди. Қишлоқ кўркига кўрк қўшиб турган бу шинам масканда ташкил этилиши билан 3 нафар киши доимий иш билан таъминланди. Унинг бу ишидан ҳамқишлоқлари мамнун.

Томорқадаги бойлик

Томорқа хўжалигини юритиш, ривожлантириш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Хитой қишлоғилик РаъноҲайитбоева бу борада ўзига хос тажрибага эга деҳқонлардан. Шунинг учун ҳам овулда биринчилардан бўлиб "Нексия” русумли автомашина сотиб олди. Озиқ-овқат дўконни ишини йўлга қўйди. Данғиллама иморат қурди. Қандини урсин!

- Эртаги помидорни мен бозорга олиб чиққанимда оиласи 3,5-4 минг сўм эди, - дейди у. – Шу кунгача 1 тоннача помидор сотдим.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026