УРУШ ФАХРИЙЛАРИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНДИ
9 май – Хотира ва қадрлаш куни байрами арафасида туманимизда Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 4 апрелдаги "Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан бир қанча ишлар амалга оширилди.
Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш давомида Қорақалпоғистон Республикаси ва туманимиз раҳбарлари маҳалла ва овулларимизда истиқомат қилаётган 8 нафар Иккинчи жаҳон уруши фахрийларининг ҳолидан хабар олишиб, уларни байрам билан табриклаб, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган автомобиллардан бирини навбатсиз сотиб олишлари учун сертификатлар ва совға-саломлар топширишди.
Шунингдек, уруш фахрийларининг уйларини таъмирлаш, ободонлаштириш, уларга ҳаммомлар қуриб бериш ишлари ҳам ташкил этилиб, бу ишларга жами 64,4 миллион сўм пул сарфланди. Бу ишларни амалга оширишда "Амударё махсус қурилиш”, "Манғит инвест максимум”, "Ақтов”, "КМК-304”, "Темир бетон”, "Манғит сервис”, "Қурилиш хизмат” ва "Кўна қалъа Манғит” масъулияти чекланган жамиятлари қурувчилари ғайрат кўрсатиб меҳнат қилдилар.
Уруш фахрийлари Президентимизнинг ва туманимиз раҳбариятининг бундай ғамхўрликларидан чексиз миннатдор бўлмоқдалар.
А.ЖУМАНИЁЗОВ.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶