22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 18:55
Жамият 👁 6,188

ТИНЧЛИК – ЭНГ УЛУҒ, ЭНГ ОЛИЙ ҚАДРИЯТ

ТИНЧЛИК – ЭНГ УЛУҒ, ЭНГ ОЛИЙ ҚАДРИЯТ

Эл-юрт тинчлиги, оилалар ободлиги, фарзандлар соғломлиги, миллат оналарининг омонлиги ва  хотиржамлиги – буларнинг бари ҳар бир кўнгилнинг ҳаётдан, Ватандан розилигининг энг муҳим шартларидир. Ҳаётини тўкислик, бахт безаб турган халқ энг аввало, мамлакатда тинчлик ҳоким бўлишини истайди, ўз Ватани  тупроғининг топталишини, фарзандларининг  бахтли давронига четдан тош отилишини истамайди!

Минг шукурки, бизнинг халқ ана шундай бахтга мушарраф. Фарзандлар соғ-омон вояга етаётир, оналар кўнгли тинч. Ҳар куни оила аъзоларини бехавотир ўқишга, ишга кузатиб, шодон қарши олаётган оила бекаларининг кўнгиллари хотиржам.

Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда халқимиз бахт-саодати ва келажагини ўзида мужассам этган Қонунларнинг ҳаётга изчил татбиқ этилаётгани, Биринчи Президентимиз И.А.Каримов асос солган тинчликпарвар ички ва ташқи сиёсатни амалга ошириш, дунёда тинчликни таъминлаш тўғрисидаги ташаббусларни дадил кўтариб чиқаётгани халқаро майдонда Ўзбекистон давлатининг нуфузини тобора оширмоқда.

Гап мамлакатимизнинг тинчликпарвар сиёсати ҳақида кетар экан, "Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий фаолияти концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тинчликни таъминлаш ва кафолатлашда муҳим аҳамиятга эга бўлганини таъкидлаш лозим. Ушбу Қонунга кўра, Ўзбекистон тинчликпарвар сиёсат олиб бориши, ҳеч қандай ҳарбий-сиёсий блокларда иштирок этмаслиги, ҳар қандай давлатлараро тузилма ҳарбий-сиёсий блокка айланган тақдирда ундан чиқиб кетиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолиши аниқ қайд этиб қўйилган.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ўзининг қўшни давлатлар билан савдо-иқтисодий, маданий ва гуманитар алоқаларини мустаҳкамлайди. Ҳар қандай қуролли зиддиятларга ва танг вазиятларга тортилишининг олдини олиш мақсадида зарур чораларни кўради. Ўз ҳудудида хорижий давлатларнинг ҳарбий блоклари  ва объектлари жойлаштирилишига асло йўл қўймайди. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, "Мудофаа тўғрисида”ги Қонунга ва мамлакатимиз Қуролли Кучлари Ҳарбий доктринасига асосан чет эллардаги тинчлик ўрнатувчи операцияларда иштирок этмайди. Бу меъёр, қоида ва тамойиллар – халқимизнинг хоҳиш-иродасини ифода этади.

Халқнинг хоҳиш-иродаси – бу халқимизнинг энг улуғ истаги – тинчлик ва омонлик! Бу нафақат халқ истаги, балки энг буюк мақсади, энг тўғри ва қатъий қароридир!

Ўзбекистондек жаннатмакон юртни ўзларига она Ватан қилиб, аҳилликда яшаётган 136 миллат ва элатлар бахт-саодати мужассам бўлган мамлакатимизнинг ички ва ташқи сиёсат соҳасида тутган йўлини Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг илк давлат ташрифларини Туркманистон, Қозоғистон ҳамда Тожикистон ва Россия давлатларига амалга ошириб, ишни мазкур давлатлар билан иқтисодий, сиёсий, маданий ва гуманитар алоқаларни янада мустаҳкамлашдан бошлаганидан ҳам англаш мумкин. Бу ташрифлар чоғида Ўзбекистон атрофида мустаҳкам "Фаровонлик камари”ни шакллантириш, ташриф давомида имзоланган, узоқ йилларга мўлжалланган ўзаро иқтисодий ҳамкорлик стратегиясини изчил амалга ошириш орқали қондош ва қардош давлатлар аро дўстлик ҳамда барқарор тинчликни таъминлаш устувор вазифа қилиб белгиланган.

Азалдан бир-бирлари билан ёнма-ён яшаган қозоқ, туркман, тожик, қирғиз ва русийзабон халқларнинг ўзаро аҳил ва тотув яшаб, яхши қўшничилик тамойиллари асосида турли соҳаларда ҳамкорлик қилишларига қулай шароитлар яратиб берилаётгани ўзаро манфаатларни тан олиш ва ҳар қандай масалани ҳал этишда ҳамкорлик принципига амал қилиниши юртимиз атрофида юқорида айтганимиздай, "фаровонлик камари”ни  шакллантириш, пировардида минтақада барқарорликни янада мустаҳкамлаш, халқларимиз учун муносиб турмуш шароитлари яратишга хизмат қилади. Бу эса мамлакатларнинг юқори суръатларда равнақ топишига кенг йўл очади.

Мухтасар қилиб айтганда, жон қадар азиз, ҳаёт қадар ширин энг олий неъмат – тинчлик, тотувлик, омонлик  – халқимиз учун энг олий қадрият. Зотан, энг аввало инсон тинч бўлса, оила, оила тинч бўлса, миллатлар, мамлакат тинч. Бир сўз билан айтганда, тинчлик бор жойда – инсон албатта бахтли бўлади.

ТАҲРИРИЯТ.

(Фото - http://uza.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026