12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:21
Иқтисодиёт 👁 4,126

БАРАКАЛИ FАЛЛА ХИРМОНИ

БАРАКАЛИ FАЛЛА  ХИРМОНИ

Мустақиллигимизнинг дастлабки йилларидан бошлабоқ давлатимиз ғалла мустақиллигини таъминлаш, ризқу рўзимиз негизини ўз қўлларимиз билан яратиш бўйича қатор амалий чора-тадбирларни кўрди ва қисқа муддатда ғалла мустақиллигига эришилди. Эндиликда нафақат ўз ғалламиз билан ўзимизни таъминлаш, балки дон маҳсулотларини  хорижга экспорт қилиш салоҳиятига эга бўлдик. Буни жорий йилда мамлакатимизда 7,6 млн. тоннадан  ортиқ буғдой етиштирилганидан ҳам яққол кўришимиз мумкин.

Туманимиз ғаллакорлари ҳам  ҳар йили кузги буғдойдан мўл ҳосил етиштириб келмоқда. Ўтган 2012 йил кузида 2013 йил ҳосили учун 2800 гектар ерга кузги буғдой экиб, гектарлардан тўлиқ ниҳол ундириб олишга эришилди. Кузги буғдойни озиқлантириш ишлари агротехника қоидаларига мувофиқ олиб борилиб, дастлабки озиқлантириш ишлари буғдойни экиш билан баробар ўтказилди. Кейин яна ўз муддатларида маъданли ва маҳаллий ўғитлар билан озиқлантириб борилди ва суғориб турилди. Эрта баҳорда баргдан озиқлантириш ва трипс каби зараркунанда ҳашаротларга қарши кураш ишлари қоидага мувофиқ олиб борилди. Натижада бу йил ҳам кузги буғдойдан кўзни қувонтиргудай ҳосил етиштирилди ва июнь ойининг иккинчи ўн кунлигидан бошлаб буғдой ўрим-йиғими ишларига киришилди. Энгаввало буғдойзорлар ваунинг чеккалари ёввойи ўтлардан тозаланди, челлари текисланди. Бу эса ўрим-йиғим комбайнларининг унумли ишлашига қулайлик яратди.

Ўрим-йиғим ишларининг муваффақиятли ўтишини таъминлаш мақсадида 6 та ўрим-йиғим отрядлари тузилди ва бу отрядларга 15 та меҳнат унумдорлиги юқори бўлган замонавий "Класс” – Доминатор ва "Класс” – Мега комбайнлари бириктирилди. Комбайн ҳайдовчиларининг унумли ишлашлари учун дала бошида барча қулайликлар яратиб берилди. Ўрим-йиғим ишлари конвейер усулида ташкил этилди, яъни, дала-комбайн-транспорт ва дон қабул қилиш масканига кўзларни яшнатувчи аъло навли қирмизи донлар узликсиз равишда кеча-ю кундуз ташиб келтирилди.

"Тахиатош-дон маҳсулотлари” ҳиссадорлик жамиятининг "Манғит-дон” филиалига қарашли Қипчоқ дон қабул қилиш масканида ҳам ишлар қизғин бўлди. Ташиб келтирилган ғалла ҳосилини бетўхтов қабул қилиш ва тегишли ўринларга тўкиб қуритиш ҳамда тозалаш ишлари уюшқоқлик билан олиб борилди. Лаборатория таҳлил ишлари ҳам зийраклик билан юритилди. Ғаллачилик билан шуғулланган мавжуд 235 фермер хўжаликларининг ҳар бирининг буғдой ҳосилининг лаборатория-таҳлилий сифат кўрсаткичлари белгилаб борилди. Таҳлилий натижаларга кўра буғдой ҳосили сифат кўрсаткичлари чакки эмас. Бу эса буғдой уни ва ун маҳсулотларининг сифатли бўлишини кафолатлайди.

Буғдой ўрим-йиғимида "Дўрман” овули ғаллачилик фермер хўжаликлари пешқадамлик қилдилар ва туманда биринчи бўлиб йиллик шартномавий  режаларини ортиғи билан адо этдилар. Улар 162 гектарғаллазорлардан 300 тоннадан зиёд дон топширдилар. "Камолладин Бекниёз”, "Пирназаров Тўрабой”, "Матмуродов Ботир”, "Собиров Жумабой”, "Бешбоев  Қурбонғали” фермер хўжаликларида 25 тоннадан 50 тоннагача сифатли буғдой ҳосили йиғиштириб олиниб, эл хирмонига топширилди.

"Холимбег” элининг ғаллачилик фермер хўжаликларида кузги буғдой ҳосили мўл бўлди. 135 гектарғалла майдонларидан 250 тоннага яқин буғдой ҳосили йиғиштириб олинди. "Март овул”, "Саттор Аймоқ”, "Бектемир Жуматов”, "Тожимуродов Зарип” ва "Рўзим Худан”  фермер хўжаликларида 26 тоннадан 54 тоннагача буғдой хирмонлари уйилди.

Туманимизда баракали буғдой хирмонини қиличбойлик ғаллакорлар барпо қилдилар. Улар 215 гектармайдонлардан 400 тоннадан ортиқ буғдой ҳосилини давлат хазинасига етказиб бердилар. Бу катта ғалла хирмонини бунёд этишга "Искандаров Фарҳод”, "Амирхон”, "Ражабов Омонбой”, "Сапорбоев Қўзибой”, "Нуримбетов Худойберган”, "Ширинбулоқ” ва "Полвонов Доғдон” фермер хўжаликлари ғаллакорлари ўзларининг салмоқли ҳиссаларини қўшдилар.

Қипчоқ қишлоғида ҳам кузги буғдойдан мўл ҳосил етиштирилди. Қипчоқлик ғаллакорлар 122 гектаркузги буғдойзорлардан 230 тоннадан зиёд ҳосил етиштириб йиллик маррадан ошдилар.

Туманимиз ғаллакорларининг 4605 тоннадан ортиқ баракали буғдой  хирмонларини бунёд этишда "Ўрта қалъа” овули фермер хўжаликларининг алоҳида тутган ўрни ва нуфузи бор. Улар 235 гектар буғдой майдонларидан 440 тоннадан ортиқ аъло навли буғдой ҳосилларини давлат хазинасига етказиб бердилар.

Яна таҳсинга лойиқ ғалла хирмонларини яратган "Бўзёп” овулидаги мўл ҳосилли "Айтбой Отахон” фермер хўжалиги ғаллакорлари 18 гектар буғдой майдонидан 34 тоннадан зиёд, "Давронбек Собиров” фермер хўжалиги ғаллакорлари 16 гектар ғаллазорлардан 30 тоннадан зиёд, қанглилик ғаллакорлардан "Абдихолиқов Жалғаш” фермер хўжалигида 25 гектардан 46 тонна, "Юсупов Ўрозбой” ва "Ўтамуродов Ўрозимбат” фермер хўжалигининг ҳар бири  44 тоннадан ҳосил топшириб, бугунги юксак ғалла хирмонимизга ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшдилар.

Улар ўзларининг бу мўл буғдой ҳосилларини мустақиллигимизнинг 22 йиллик байрамига муносиб тўёна қилмоқдалар. Зеро, барчамизнинг энг улуғ, энг азиз байрамимиз бўлган мустақиллик байрамини муносиб меҳнат совғалари билан кутиб олиш ҳар биримизнинг инсоний бурчимиздир.

Анвар ЙЎЛДОШЕВ,

туман Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026