Жамият
👁 2,421
Бугуннинг нафаси
1 июль куни "Энг намунали фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш
органлари" танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Бу йил Қиличбой овул фуқаролар
йиғини танловнинг туман босқичи ғолиби бўлди.
24-29 июнь кунлари "Саломатлик ҳафталиги” доирасида туманимиздаги 16492 нафар 6 ойдан 5 ёшгача бўлган болалар А витамини билан, 7698 нафар 4-5 ёшли болалар эса гижжа касаллигига қарши туман тиббиёт бирлашмаси томонидан оммавий равишда эмланди.

"Баркамол авлод” маркази томонидан 1-6 июль кунлари болажонлар учун "Баркамол авлод" ҳафталиги ўтказилди. Ҳафталик давомида туманимиздаги 4 та болалар кундузги оромгоҳларида дам олаётган 600 нафардан зиёд болалар марказ фаолияти билан яқиндан танишдилар.


▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶