16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 07:27
Фан ва таълим 👁 424

Ҳар бир синфда билим ва илҳом нафаси

Ҳар бир синфда билим ва илҳом нафаси

Аниқ мақсад, юқори шижоат ва илҳомбахш муҳит – Амударё тумани ихтисослаштирилган мактабида ташкил этилган “Очиқ эшиклар куни” тадбири бу ерда ўқиш ниятидаги талабгор-иштирокчилар қалбида ана шундай илиқ таассуротларни қолдирди. Мактабдаги таълим сифати, ўқувчиларнинг зукколиги ҳамда замонавий билимларга бўлган интилишини тадбир давомида ҳис этиш қийин эмас эди. Тақдимотчи-ўқувчиларнинг ишончли, равон ва мазмунли чиқишлари мактабда амалга оширилаётган таълим-тарбия ишларининг самарадорлигини ёрқин намоён этди. Меҳмонлар мактабда яратилган замонавий шарт-шароитлар билан танишиш баробарида, бу даргоҳда камол топаётган ёш авлоднинг юқори салоҳиятига ҳам гувоҳ бўлишди.

“Очиқ эшиклар куни” доирасида таълим-тарбия жараёни, ўқувчиларнинг билим даражаси, истеъдод ва қобилияти, педагогларнинг фаолияти кенг жамоатчиликка намоён этилди.

Тадбирда талабгор ўқувчилар, уларнинг ота-оналари, мактаблардан психологлар иштирок этди. Меҳмонлар учун ҳар бир фанга мўлжалланган махсус ўқув синфхоналари, фан-лаборатория хоналари, замонавий компьютер синфхоналари, бир сўз билан айтганда, мактабда яратилган барча шароитлар намойиш этилди. Меҳмонлар дарс машғулотлари, тўгараклар фаолияти ва ижодий ишлар билан яқиндан танишишди. Айниқса, тадбирнинг ўқувчилар томонидан эркин тарзда зукколик билан олиб борилиши бу ердаги таълим муҳити даражасини яққол кўрсатиб берди.

Жумладан, кимё ва биология фанлари учун мўлжалланган, замонавий ускуналар билан жиҳозланган лаборатория хоналарида юқори синф ўқувчилари иштирокида очиқ дарс машғулотлари ташкил этилди. Дарслар давомида ўқувчилар назарий билимлари ва амалий кўникмаларини намоён этишди. Улар турли тажриба ва кузатувлар орқали табиат қонунларини тадқиқ этиш, илмий ёндашув асосида хулосалар чиқариш қобилиятига эга эканликларини намойиш қилишди. Бу эса ўқувчиларнинг фақат назарий эмас, амалий билимларга ҳам эга эканлигини кўрсатди.

Бундан ташқари, тадбир доирасида ўқувчилар сунъий интеллект, ахборот технологиялари ва робототехника йўналишларида ҳам билим ва кўникмаларини намоён этишди. Улар томонидан тайёрланган дастурий моделлар, турли сенсорли қурилмалар ва робототехник жиҳозлар намойиш қилинди. Бу эса ўқувчиларнинг рақамли технологияларга бўлган қизиқишини, инновацион фикрлаш ва илмий ижодкорлик салоҳиятини яққол кўрсатди.

Шунингдек, чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанига ихтисослаштирилган синфхоналардаги моддий-техник база ҳам меҳмонларда катта таассурот қолдирди. Ушбу синфларда ҳарбий қурол-аслаҳалар, ҳимоя воситалари ва ўқув қўлланмалари намойиш этилди. Тадбир иштирокчилари ушбу жиҳозлар билан бевосита танишиш, уларнинг тузилиши ва қўлланилиши ҳақида амалий маълумотларга эга бўлишди. Бу эса ёшларда Ватанга садоқат, масъулият ва ҳарбий-маънавий тарбияга бўлган қизиқишни оширишга хизмат қилди.

Бундай тадбирлар мактаб фаолиятидаги шаффофликни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Ота-оналар муассасанинг кундалик ҳаётини ўз кўзлари билан кўриб, ишонч ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш имконига эга бўладилар. Шу билан бирга, мактаб жамоаси учун ҳам бундай очиқ мулоқот мотивация манбаи бўлиб хизмат қилади — улар ўз ишларини холис баҳолаш ва келгусидаги фаолиятни янада такомиллаштириш имкониятига эга бўладилар.

Тадбир давомида билдирилган таклиф ва мулоҳазалар келгусида таълим сифатига ижобий таъсир кўрсатиши шубҳасиз. “Очиқ эшиклар куни” мактабнинг жамоатчилик олдидаги нуфузини ошириш, ёшларга янги имкониятлар эшигини очиш ва иқтидорли ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш борасида муҳим восита бўлди. Бу нафақат тарғибот, балки муассасанинг янада ривожланишига хизмат қилувчи амалий натижаларни ҳам бериши билан аҳамиятлидир.

Бундай тадбирлар орқали мактаб жамоаси, ўқувчилар ва ота-оналар ўртасида самарали мулоқот, ҳамкорлик ва ўзаро ишонч мустаҳкамланиши таълим сифатини янги босқичга кўтариши шубҳасиз.

Шоҳзод Қурбонбоев.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026