СИЗ ЮРГАН ЙЎЛЛАРДА ЯХШИ НОМ ҚОЛСИН!
Кўпдан бери ўйланиб юрганим – қизлар тарбияси тўғрисида озгина айтгим келади.
Нима учун фақат қизлар тўғрисида дерсиз? Ажабланманг. Қизлар тарбияли ва одобли бўлса, ҳаётимиз кўркам бўлади.
Қизлар тарбиясининг келин бўлиб тушган хонадонига кўп таъсири бор. Шунинг учун қизларнинг тарбияси билан мактабда ўқитувчилар, уйда оналар шуғулланадилар. Кўпинча қизлар оқила бўлса, ўзига керакли яхши хислатларни дугоналаридан, опаларидан ҳам ўрганадилар. Қиз бола ўзининг юриш-туриши, кийиниши, муомаласи билан кўзни қувонтириши керак.
Қизларим, сиз табиат ато қилган гулсизлар.
Шундай экан, шунга лойиқ бўлинг, исмингизни айтиб чақирса, "лаббай” деб жавоб беришингиз керак, қанча тарбияли, одобли бўлсанг, сени тарбиялаган онангга раҳмат деймиз!
Қизим, сен ҳам худо хоҳласа келин бўласан. Бегона уйга борасан. У уйда қайнота, қайнона, қайноға ва келинойилар бўлади, қайнопа, қайнсингил ва қайниларингиз бўлади. Уларнинг ҳар бирининг ўз ҳурмати бор, уларни ўз яқинларингдай кўришинг керак. Уй ишларини сидқидилдан бажаришинг, билмасанг ўрганишинг керак. Қайнонангни қойил қолдиришинг керак. Улар сенга тўкилиб-сочилиб тўй қилди, сени ўз фарзандидек бўлсин, деб орзу қилди, улар афсусланмасин. Қизларим, қизларжоним! Кўп нарса сизнинг тарбия ва одобингизга боғлиқ. Лекин, уй ишларини, одоб, ахлоқни билмоқ учун олий маълумотли бўлиш шарт эмас! Унинг учун ўзларингизнинг хоҳишингиз, иродангиз, одамийлигингиз бўлса бас!
Тарбияли ва одобли бўлинг қизларим. Токи сиз юрган йўлларда гул унсин, сиздан фақат яхши ном қолсин!
Умида
ИБРАГИМОВА,
Хитой овули.
(Фото - http://uza.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶