ХИЗМАТЛАРИ ЭЛГА МАНЗУР
Менинг ёшим ҳозир етмишдан ошди. 22 йил туман марказий шифохонасида кичик ҳамшира бўлиб ишлаб, нафақага чиққанман.
Юртимизда кексаларга кўрсатилаётган ғамхўрликлардан, ҳурмат-эътибордан кўнглим тоғдай юксалади. Буни айниқса, баъзан тобим қочиб туман тиббиёт бирлашмасига борсам, жуда чуқур ҳис қиламан. Шифокорлар, ҳамширалар қўли кўксида, ҳол сўрайди, муолажаси, муомаласи билан дардимга дармон бўлишади.
Мен айниқса туман тиббиёт бирлашмасининг физиотерапия бўлими шифокор-у ҳамшираларидан жуда миннатдорман. Бу ерда бўлган ҳар бир бемор аввало тинч-осойишталикдан, ҳар хил муолажаларни олиб борувчи ҳамшира қизларнинг одоб-икром билан хизмат қилишидан жуда хурсанд бўлади.
Шундай дамларда яхши сўз жон озиғи, деган гапнинг нақадар ҳақиқат эканлигини англайсиз.
Мен юртимизнинг кўпгина сиҳатгоҳларида бўлганман. Бироқ ўзимизнинг тиббиёт бирлашмамиздаги физиотерапия бўлими ҳеч қайси сиҳатгоҳникидан қолишмайди, деб ишонч билан айта оламан. Халқимиз саломатлиги йўлида ана шундай эзгу ишларни амалга ошираётган бўлим бош шифокори Зулхумор Маматқуловага чексиз миннатдорчилик билдираман ва 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами билан чин қалбимдан табриклайман, келгуси ишларига омадлар тилайман.
Ўғилжон ЎРОЗОВА,

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶