12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:54
Саломатлик 👁 49,841

ҚРИМ-КОНГО ГЕМОРРАГИК ИСИТМА КАСАЛЛИГИ

ҚРИМ-КОНГО ГЕМОРРАГИК ИСИТМА КАСАЛЛИГИ

нима ва у одамга қандай йўл орқали юқади?

Геморрагик иситма касалликларига геморрагик синдром интаксикация – турли аъзо ҳамда ҳужайраларнинг зарарланиши билан кечадиган, одамларда ва ҳайвонларда учрайдиган вирус этиологияли бир гуруҳ ўткир юқумли касалликлар киради.

Геморрагик иситма касалликларини арбовируслар, ареновируслар ва филовируслар қўзғатади.

Бугунги кунда дунёда 500 ортиқ арбовирус турлари аниқланган. Шулардан 100 тадан кўпроғи одамларда касаллик қўзғатади. Республикамизда арбовирусларнинг одамларда касаллик қўзғатадиган 20га яқин турлари аниқланган. Геморрагик иситма касалликлари қўзғатувчиларининг манбалари уй ҳайвонлари, кемирувчилар, қушлар, калтакесаклар ва бошқалар ҳисобланади ҳамда уларнинг организмида бу касаллик субклиник ёки латент шаклида намоён бўлади. Баъзи ҳолатларда касаллик манбаи шу касалликка чалинган беморлар ҳам бўлиши мумкин.

Ер юзида учрайдиган гемаррогик иситма касалликлари эпидемиологик ва географик белгиларига кўра 3 та гуруҳга бўлинган:

каналар орқали юқадиган геморрагик иситма (Қрим-Конго геморрагик иситма, Омск геморрагик иситма);

чивинлар орқали юқадиган геморрагик иситмалар, сариқ иситма Денге геморрагик иситма, Чикунгунья геморрагик иситма;

контагиоз зооноз геморрагик иситмалар (буйрак синдроми билан ўтадиган геморрагик иситма Аргентина, Боливия геморрагик иситмаси, Морбург геморрагик иситмаси)дир.

Бу касаллик турлари кўп жиҳатлари билан бир-бирига ўхшаш бўлса-да, касалликнинг кечиши, ривожланиши, эпидемиологик жараённинг намоён бўлиши, қўзғатувчиларнинг ўзига хослиги, қўзғатувчиларнинг манбалари ва юқиш механизмлари билан бир-биридан фарқ қилади.

Каналар орқали юқадиган геморрагик иситма - Қрим-Конго геморрагик иситма бўлиб, бу касалликлар қадимдан маълум бўлган ва аксарият ҳолатларда оғир кечади ва бу касаллик ёз, куз фаслларида фаол ишлайди. Қиш бошланганда ўлим ҳолатларига олиб келган.

Ушбу касаллик халқ тилида ўзбекларда "қора ҳалак” (қора ўлим), тожикларда "қон оқиш” (бурундан қон кетиш) деб аталган.

Бугунги кунда 8-авлодга мансуб бўлган 27 хил канадан ҚКГИ вирус ажратилган. Бу касаллик вируси ҳар хил эпидемик ҳудудларда турли хил каналарда сақланади. Каналар ўргимчаксимонлар синфига ва бўғимоёқлилар турига киради. Дунё бўйича эпидемиологик зарари катта "молик гамаз”, "арчас ва иксад” каналарини бирлаштирувчи 1000 дан ортиқ кана турлари мавжуд. Каналар ҳайвонлар ва одам учун юқумли касалликлар қўзғатувчиларининг сақловчиси бўлибгина қолмасдан, балки уларнинг ташувчилари ҳам ҳисобланади. Каналар одамларда учрайдиган кана энцефалити, кана орқали юқадиган қайталама тиф, туляримия, айрим вирусли геморрагик иситмалар ва бошқа бир қатор юқумли касалликлар қўзғатувчиларининг ташувчилари бўлиб хизмат қилади. Каналар 4 ривожланиш босқичга эга: тухум, личинка, лимфа  ва етук кана.

Каналар баҳор, ёз, куз ойларида фаол ишлайди. Каналарга қуёш нурлари ҳалокатли таъсир этади, қуёш нурларига улар бардош бераолмайди. Шу сабабли улар куннинг энг иссиқ пайтларида ернинг ёриқларига, тупроқ ва кесак тагларига дарахт кавакларига, кемирувчилар инларига жойлашиб олади. Республикамизда каналар фаоллиги ошиши апрель-июнь ойларига тўғри келади.

Очиқ каналар ҳайвонларга, одамларга, ўсимликларга ердан туриб ҳужум қилади. Каналар ҳайвоннинг канадан тозалаш қийин бўлган териси юпқа жойларига тўда бўлиб ёки   алоҳида бўлиб ёпишади. Ҳайвонларнинг бошига, бўйнига, кўкрагига, сут бези, анус, жинсий органлар атрофига жойлашиб олади ва уларнинг қонларини сўра бошлайди. Искад каналарининг эпизоотологик хусусиятларидан бири шуки, улар инфекция вирусларини бутун умр ташиб юради.

Қрим-Конго геморрагик иситмаси касаллигининг профиликтикаси бир нечта йўналишларда олиб борилади. Каналарга  қарши инфекция чора-тадбирлари энг асосийси ва етакчиси ҳисобланади.

ҚКГИ касаллигига қарши олиб борилаётган чора-тадбирлар ветеринария ва соғликни сақлаш ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилиши ва амалга оширилиши лозим. ҚКГИ касаллиги бўйича эпидемик ҳудудларда (табиий ўчоқларда) кемирувчиларга қарши дератизация тадбирлари олиб борилиши шарт. Дезинфекция ишлари бир пайтнинг ўзида ҳам чорвадорлик, ҳам шахсий хўжаликларда олиб борилган тақдирдагина яхши самара беради. Чорва моллари ва улар яшайдиган жойлар тўлиқ ва сифатли дезинфекция қилиниши лозим.

Хўш, кана чақишининг олдини олиш учун нималарга эътибор бериш лозим?

Бунинг учун энг аввало:

- чўл ҳудудларига (табиат қучоғига) апрель-июнь ойларида имкон қадар чиқмаслик;

- чўл ҳудудларидан, бозорлардан майда ва йирик шохли молларни канага қарши ишлов бермасдан уйга олиб келмаслик;

- молларда кана борлиги аниқланса, дарҳол ветеринария шифокорига мурожаат қилиб, уларнинг тавсияси асосида каналарга қарши ишлов бериш;

- каналарни қўл билан эзиб ва қайчи билан кесиб ўлдирмаслик;

- қирқим мавсумига ёш болалар ва ўсмирларни жалб этмаслик;

- қирқим вақтида фақат махсус кийим (қўлқоп, енг ва пойчалари мустаҳкам беркитиладиган шим, камзул, резина этик)лардан фойдаланиш;

- қирқим пайтида шахсий гигиена қоидаларига пухта амал қилиш талаб этилади.

Агар сизнинг қарамоғингиздаги уй ҳайвонларини ёки оила аъзоларингиздан биронтасини кана чақса ёки қўлларингиз кана қони билан ифлосланса, зудлик билан яқин жойдаги даволаш-профилактика муассасаларига мурожаат этинг!


 Майя ҚАЛАНДАРОВА, туман ДСЭНМ эпидемиолог-шифокори.

 

Мақола Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг молиявий ёрдами асосида чоп этилди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026