Ички ишлар органлари халқ билан мулоқотда бўлади
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси томонидан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида аҳоли билан учрашувлар ўтказиш режалаштирилган бўлиб, бундан кўзланган мақсад Ўзбекистон Республикасининг халқ манфаатларига хизмат қилувчи амалдаги Қонунлари, Президент Фармонлари ва Қарорлари, масъул вазирликларнинг қарор ҳамда фармойишларининг ижросини таъминлаш, ички ишлар органларининг халқ билан мулоқот қилиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир фаолиятини тадқиқ этиш, ички ишлар органларининг профилактика хизматлари олдига қўйилаётган вазифаларнинг тўлақонли бажарилишини таъминлаш, профилактика инспекторларининг иш сифати ва масъулиятини ошириш, уларнинг хизмат ва турмуш шароитларини чуқур ўрганишдан иборат.
Тасдиқланган жадвал асосида туманимизнинг учта ҳудудида шу каби учрашувлар ўтказилди. Учрашувлар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси профессор-ўқитувчилари, ИИВнинг жиноят қидирув, тергов ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, шахсий таркиб билан ишлаш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва юридик таъминлаш хизматлари, Республика Соғликни сақлаш вазирлиги , Меҳнат вазирлиги, Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, Хотин-қизлар қўмитаси ва бир қатор илмий-амалий ва маданият марказлари ҳамда "Камолот” ЁИҲ ва бошқа давлат бошқарув органлари, жамоат тузилмалари билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Учрашув якунида ички ишлар органлари тизимидаги муаммо
ва камчиликларни бартараф этиш ҳамда ички ишлар органларининг профилактика
хизматлари фаолиятини такомиллаштириш, ички ишлар органларининг халқ билан
самимий мулоқотини изчил йўлга қўйиш борасида таклифлар билдирилди.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶