12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:54
Қишлоқ хўжалиги 👁 2,792

ОБОД ТУРМУШ МЕЗОНЛАРИ

Томорқа феномени

 Мамлакатимизда якка деҳқон хўжаликларини, айниқса, томорқа хўжалигини ривожлантиришнинг ҳуқуқий асослари яратиб берилганлиги боис, мустақиллик йилларида қишлоқларимизда деҳқончилик маданияти юксалиб, бу ривожланиш оилалар фаровонлигида ўз аксини топмоқда. Ўз томорқасида, 15-20 сотих ерда деҳқончилик қилиб, боғ яратиб, ўз ризқини ҳалол меҳнати билан топиб, элда обрў-эътиборга эришган оилалар туманимизда жуда кўп.

- Бир парча еринг – давлатинг, - дейди "Чойкўл” овулида яшовчи меҳнат фахрийси Қодирберган ота Камолов. – Қишлоқда яшадингми, ана шу давлатингни асра, авайла, деб ўргатишган бизга ота-боболаримиз.

Дарвоқе, Қодирберган ота салкам 40 йил колхозда ҳайдовчилик қилди, турли русумдаги машиналарни бошқарди. Ҳозирги "Чойкўл” овули ҳудудида ўзи бошқарган машиналар билан хўжалик, қолаверса, туманимиз тараққиётига муносиб ҳисса  қўшди. Нафақага чиққач эса фарзандларини ёнига олиб, томорқа хўжалигидаги ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга киришди. Ҳовлиси яқинидаги чим босиб ётган тутзорни ажриқ томирларидан яхшилаб тозалашди, текислаб, қондириб суғоришди. Тутзорнинг бир томонидан зовур қазишгани янада яхши бўлди. Каллакланган тутзор ҳосили шу йили яхши бўлди. Аёли Малика момо Камолова шу йили ипак қурти боқишда умуман қийналмади. 25- 30 грамм ипак қурти уруғини парваришлаш учун ўз томорқасидаги тутзорлар ҳосили бемалол етадиган бўлди. Кузда эса тутзор орасини яхшилаб ҳайдаб, буғдой экишди. Ўрим мавсумида Қодирберган ота билан Малика момонинг хирмони донга тўлди. Ҳосил чўғидан кўнгли тўлган Қодирберган ота 6 нафар ўғлини ёнига олиб, отасидан қолган эски олмазор боғни янгилаш режасини тузди. Яна машаққатлидек туюлган меҳнат бутун оила жамлигида инсон ақл-заковати боис ўз самарасини берди: ҳовли олди, атрофи бир-икки йил ичида узумзор, мевазор боққа айланди. Эртаги сабзавот, полиз экинлари, қорамоллар учун хашакбоп дуккакли экинлардан мўл-кўл ҳосил олиш эвазига оила иқтисоди йил сайин юксалди. Томорқа хўжалиги учун қўлда бошқариладиган "Мотопола" тракторини сотиб олишгани яхши бўлди. Бирин-кетин Қодирберган ота ўғиллари учун янги иморатлар тиклади. Оилага файз-барака кирди. Энг муҳими, рўзғорга зарур нарсаларнинг деярли барчаси ўз томорқа хўжалигида бисёр: парранда гўшти, тухуми, дон-дун, буғдой, мева-чева, картошка-пиёз дегандай.

Халқимизда "қўшни-қўшнидан эрта турмоқни ўрганади”, - деган  ҳикматли ибора бор. Томорқани даромад манбаига айлантирган Қодирберган отанинг ўзига ўхшаган қўни-қўшнилари анчагина.

- Янгибой Шомуродов деган жўрам мендан ҳам ўзиб кетган, - дейди Қодирберган ота.- Боғ-боғчасини кўрсангиз ақлингиз ҳайрон қолади. Нашватининг ўзидан ўн хил нави бор-а!

Нашвати-ю нок, олма-ю анорнинг энг сара навларидан топиб боғ яратган Янгибой аканинг боғи ҳақиқатан ҳам ҳавасга лойиқ. Ўрикнинг эрта пишар навлари, бозорнинг энг қим-мат қоқи қилинадиган новвот ўрик дарахтлари айни дамда гуллаш арафасида. Ўтган мавсумда буғдой ўримидан сўнг экилган кузги картошкадан мўл ҳосил олган Янгибой аканинг умр йўлдоши Бибисора опанинг бозори ҳамиша бароридан келади. Қўраси молга, паррандага тўла бу хонадоннинг саришталигига ҳавас қилмай иложингиз йўқ. Ўғли Бахтиёржон сигир-у бузоқ, парранда боқишга ихлос қўйган. Келин-у неваралар, Янгибой ака бошчилигида баҳорги экин-тикин ишларини аллақачон бошлаб юборишган. Ахир ана шу томорқа туфайли яқинда "Матиз” автомобилига эга бўлишди.

Эртаги сабзавотларни экиб, юқори ҳосил олишда Янгибой аканинг қўшниси Ҳайитгул опа ва Ҳайитбой ака Эшмуродовларга тенг келадигани йўқ. Ҳайитгул опа аслида ўқитувчи. Овулдаги 42-мактабда ўқувчиларга таълим-тарбия бериш билан бирга бўш вақтида ўз томорқа ерида ишлашни хуш кўради.

Биз томорқа феномени ҳақида кўп гапирамиз, томорқадан олинган даромад ва фойда хусусидаги ҳисоб-китобларни қойиллатиб ташлаймиз. Лекин томорқа хўжалигини юритишдаги ўзига хос услублар ҳақида кўпам билавермаймиз. Мен оддий ўқитувчи аёлнинг ўз касб фаолияти билан боғлиқ жамиятдаги ўрни, бажарадиган ишлари, оила бекаси, рафиқа, она сифатидаги аёллик бурчларининг ҳам қойилмақом уддасидан чиқиш билан бирга томорқа хўжалигини юритишда ўзига хос мактаб яратгани ҳақида тўхталмоқчиман. Сабаби, Ҳайитгул опанинг томорқасига йилнинг қайси мавсумида борманг, ҳамиша ўша мавсумга хос гўзалликнинг гувоҳи бўласиз. Қиш ойларида унинг томорқа ери ойнанинг юзидай текис, ялтираб туради. Ундан на бирон хас, на баланд-пастлик тополмайсиз. Баҳорда эса...

Баҳор худди қишлоқдаги шу хонадон томорқасидан бошлангандай туюлади, кўрган одамга. Худди математик ҳисоб-китобларга асосланган каби олинган эгатлар бамисли қунт билан чизилган геометрик шаклларга менгзайди. Бирон бир эгат ёки ички ариқ олишда оғиш бўлмайди. Ер текис, эгатлар тўппа-тўғри бўлиши, экинлар тартиб билан экилиши Ҳайитгул опанинг назоратида.

- Шунда экинни сув босмайди, бегона ўтлар кўкаравермайди, - дейди опа.

Қишлоқда эртаги сабзавотлардан кўк пиёз, картошка эртаги карам, булғор қалампир ва полиз экинларидан бодринг, хандалак, гурвак қовунлари энг аввало Ҳайитгул опанинг томорқасида етилади. Экинларни қачон суғориш, қайси вақтда ҳар хил зараркунанда ҳашаротларга қарши ишлов бериш, эртаги экиндан бўшаган ерга иккинчи экинни қайси вақтда ва нима экиш зарурлигини опа худди тажрибали агрономлардай яхши билади ва шунга амал қилади. Эрта баҳордан кеч кузгача томорқа еридан олинган ҳосилнинг оила эҳтиёжидан ортганини бозорга олиб чиқадиган Ҳайитгул опа фарзандларини олий маълумотли қилиб ўқитди, уйли-жойли қилди. Ҳовли-жойини кенгайтириб, орзу-ҳавасларига етишди, данғиллама тўйлар қилди. Қўшнилар эса ҳам ҳавас, ҳам эътибор билан:

- Ҳайитгул опанинг томорқаси агроцех, бу ердан ҳамма нарса топилади, янги узилган мевадан тортиб консерваланган маҳсулотларгача, - дейишларида ҳам жон бор. Чунки опа келини билан қишга атаб тайёрлаган мева шарбатлари, консервалари, тузламаларининг ҳисобидан унинг ўзи ҳам адашиб кетади баъзан.

- Ўзимиздан ортгани – даромад,- дейди у камтарлик билан.

Шунинг учун айтсалар керак-да, меҳнат қилиб топганинг - кетмас давлатинг, - деб. Бинобарин, давлатмандлик – фаровон ҳаёт, ободон турмушнинг мезонидир.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026