17.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.10.2026, 10:35
Жамият 👁 2,126

БУГУНГИ ЎҚУВЧИ – ЭРТАГА АСКАР

Биз 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан туман мудофаа ишлари бўлимининг чақирилувчиларни ҳарбий хизматга тайёрлаш бўлинмаси бошлиғи Зокиржон Саъдуллаев билан учрашиб, чақирилувчи ёшларни ҳарбий хизматга тайёрлаш бўйича суҳбатлашдик.

– Ёшларни ҳарбий хизматга тайёрлаш ва таълим муассасалари ўқувчиларини  ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапириб берсангиз?

– Ўқувчиларни ҳарбий хизматга тайёрлашда чақириққа қадар тайёрлаш  муҳим аҳамият касб этади. Бу борада ўзига хос имтиҳон ҳисобланган "Шунқорлар” ва "Ёш чегарачилар” ҳарбий-спорт ўйинлари кўрик-танловларига ҳамма касб-ҳунар коллежлари жиддий тайёргарлик кўраётир ва бу муҳим тадбирларда фаол қатнашаётир, деб бўлмайди. Бу борада ўзларининг бор кучини кўрсатишга интилиб, жон-жаҳди билан уринаётган бир неча таълим муассасалари бор, холос. Шулардан, "Дўрман” қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи, Амударё маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ва Амударё  академик лицейи ўқитувчилари ва ўқувчилари мазкур танловларда фаол қатнашиб, ўз билимлари, кўникмалари ва маҳоратларини тўла намойиш қилишга ҳаракат қилмоқдалар ҳамда совринли ўринларни эгалламоқдалар. Бошқа таълим муассасалари ҳам уларга эргашиб, улардан ибрат олиб, тажрибаларини ўрганган ҳолда етакчилар сафидан ўрин олишлари лозим. Яна бу борадаги таълим жараёнларида ва амалий машғулотларда мудофаага кўмаклашувчи "Ватанпарвар” ташкилотининг бирон марта ҳам бўй кўрсатмаётганлигини қандай баҳолаш мумкин?

– Маълумки, миллий армиямизга билимли, малакали етук ҳарбий офицер кадрлар сув ва ҳаводек зарур. Улар миллий армиямизнинг куч-қудратидир. Бизнинг туманимизда офицер кадрларни тайёрлашга чақирилувчи ёшларни йўналтириш қандай бормоқда?

– Бу борадаги ишларимиздан тўла қаноат ҳосил қилишимиз ва бундан ҳатто фахрланишимиз мумкин. Бунда албатта катта орзулар ва аниқ мақсадларни кўзлаб мамлакатимиздаги қатор олий ҳарбий билим юртларида таҳсил олаётган билимга чанқоқ, ғайрат-шижоатли, қалби юрт ишқи билан ёниб ураётган бир неча курсантларимизнинг номларини ифтихор билан тилга оламиз. Булар жумласига "Босув” маҳалласидан Исломбек Каримовнинг Самарқанд олий ҳарбий автомобиль қўмондонлик-муҳандислик билим юртида, "Холимбег” овулидан Миржалол Оқмоновнинг Чирчиқ олий ҳарбий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида ва куюккўпирлик Низомжон Ўрозбоевнинг ҳам худди мана шу олий ҳарбий даргоҳда, "Бобур” овулидан Оймурод Бозорбоевнинг Тошкент олий ҳарбий қўмондонлик билим юртида, Манғит шаҳридан Сирожиддин Қозоқбоевнинг Тошкент ахборот технологиялари университетининг махсус факультетида, "Ўрта қалъа” овулидан Элдор Камоловнинг Тошкент тиббиёт Академиясининг ҳарбий тиббиёт факультетида қунт билан таҳсил олиб, ҳарбий билимларни пухта ўзлаштираётганлиги ва ҳарбий дала тактик машғулотларида фаол  қатнашиб, зарур кўникма ҳамда малака ошираётганлиги уларнинг эртага энг муносиб  ҳарбий офицер кадр бўлиб етишишларидан дарак беради. Уларнинг кўпчилиги жорий 2017 йил ёзида ўзлари билим олаётган олий ҳарбий билим  юртларини муваффақиятли тамомлаб, Қуролли кучларимиз сафида ўз бурчларини бажаришга киришадилар.

Биз уларга омад, бахт-саодат ва келгуси ишларида муваффақиятлар тилаб қоламиз.

Суҳбатдош Қобул ШОМУРОДОВ.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026