22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 13:53
Жамият 👁 3,566

ОИЛА – МУҚАДДАС ҚЎРҒОН унга завол етмасин!

ОИЛА – МУҚАДДАС ҚЎРҒОН унга завол етмасин!

Биз ким, неча ёшда, қандай мансаб, мавқеда бўлмайлик, доимо бағрига талпинадиган, баҳузур  ором олиб, фароғат топадиган бир гўшамиз бор, бу – оиламиз.

Бу маскан аввало ўз-ўзимизники, ўзимизга тегишли ҳудуд бўлгани, яқинларимиз қуршовида умргузаронлик қилишимиз туфайли ҳам азиз ва мўътабардир. Қолаверса, оила янги авлодлар дунёга келадиган, ўсиб-улғайиб, камолга етадиган жамиятнинг бир бўлаги.

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда оилаларни муҳофаза қилиш, мустаҳкамлигига эришиш борасидаги ғамхўрликлар тобора кучайтирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, "Оила” Кодексида оилаларнинг тинч, фаровон яшаш мезонларини таъминловчи қоидалар ўз ифодасини топган.

Ҳар бир инсон – оила аъзоси, оила эса жамиятнинг ажралмас қисми. Инсоннинг баркамоллиги, унинг жамиятдаги тутган ўрни – оиласидаги тарбиядан, у яшаётган ижтимоий муҳитдан бошланади. Тарбия қанчалик мукаммал бўлса, у шунчалик етук шахс бўлиб етишади. Бу ўз навбатида жамиятнинг маънавий-руҳий ҳаётига таъсир этади. Демак, оилаларнинг соғлом, аҳиллиги, тинч-осойишталиги – жамиятнинг тинч-осойишталигини таъминлар экан. Кейинги йилларда оилалардаги нотинчликлар, ажримларнинг  кўпайиб кетаётгани шу боисдан  ҳам ҳар биримизни ташвишга солмоқда.

Мамлакатимиз миқёсидаги ажримларнинг 35,5 фоизи оилавий ҳаётнинг дастлабки 4 йилида содир бўлган. Ажрашган аёлларнинг 54,6 фоизи 20-29 ёшдагилар, 1,9 фоизи 18 ёшдагилар, 3,9 фоизи 15-17 ёшдагилардир.

Туманимиз мисолида олиб қарайдиган бўлсак, йилимизнинг ўтган ўн ойи мобайнида 1141 та янги оила бунёдга келган, 101 оила эса ажрашди.

Бу рақамлар ҳар биримизни ҳам ҳушёр тортишга, чор – атрофимизга фуқаролик бурчи, масъулияти билан қарашга ундайди, шундай эмасми?

Оила мустаҳкамлигига эришиш келин-куёвнинг биологик ва маънавий етук ёшда турмуш қуришига ҳам боғлиқ. Эрта турмуш қуриб, дунёга келган фарзандига қандай ғамхўрлик қилишни билмайдиган келинлар ҳам бор. Қизларимиз аввало ўқиб, бирон касб ё ҳунар эгаллаб, эгаллаган касбида ишлаб, жамоада яхши-ёмонни кўриб, оилалар ҳаётини кузатиб, ўзига керакли хулосаларни олиб, кейин турмуш қурса, ажралишлар бирмунча камаярмиди? Чунки қизларнинг физиологик тўлиқ ривожланиши 21 ёшдан кейин бўлади. Қизларнинг оилавий ҳаётга ҳам жисмоний, ҳам руҳий, маънавий жиҳатдан тайёр эмаслиги тўйдан сўнг турмуш ўртоғи ва янги оила аъзолари билан муносабатларни ўрнатиш, рўзғор ишларини юритиш ва фарзанд тарбиялаш борасида кўпгина муаммоларга дуч келишига сабабчи бўлади.

Ҳозир турмушга маънавий тайёргарлик деган сўзни тилга олдим. Чунки йигит-қизларимиз ҳозир турмуш қураётиб, ота-онасидан энг обрўли, қиммат хизмат кўрсатувчи тўйхонани, энг қиммат ижара келин кўйлагини, энг сўнгги  русумдаги мебель, уй-рўзғор жиҳозларини талаб қилишади. У кишиларнинг ўзлари емай-ичмай, киймай боламга, қизимга деб йиққани бу харажатларга урвоқ ҳам бўлмай қолади. Қарабсизки, оёқ тираб туриб олган йигит-қизнинг  талаби қондирилгунча икковининг ҳам ота-онаси қарзга ботиб қолади. Қарз – оиладаги келгуси кўнгилсизликларнинг бошланиши бўлади.

Психологларнинг таъкидлашича, инсон ўзига  ато этилган бахтнинг тўртдан  уч қисмини оиладан, қолган бир қисминигина бошқа  омиллардан топар экан. Шунинг  ўзиёқ оила қуришга нечоғлик масъулият билан ёндошиш лозимлигини кўрсатади. Ажрим туфайли эр-хотиннинг  ўзигина муаммолар гирдобида қолмайди, балки шу оилалардаги фарзандлар тақдири ҳам равон бўлмайди. Чунки ажрим туфайли фарзандлар ё ота, ё она тарбиясидан мосуво бўлишади. Фарзандга ота-она меҳри ўрнини босувчи бошқа омилнинг ўзи йўқ.

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, ажрашаётган эр-хотинларнинг  аксарияти 20-25 ёшли. Улар бир-икки йил турмуш қуришган, холос. Ажрашиш ҳолатларининг 18 фоизи оиладаги келишмовчиликлар, 22 фоизи ўзаро муҳаббатнинг йўқлиги, қолганлари эса фарзандсизлик, эр ё хотиннинг касаллиги, ичкиликбозлик туфайлидир.

Оилаларнинг бузилиши сабаблари ўрганилганда, кўпроқ қизларнинг оила қуришга тайёр эмаслиги, келинлик вазифасини уддалай олмаслиги, янги оиласидагилар билан яхши муносабат ўрната олмаслиги, масъулиятни ҳис этмаслиги, йигитларнинг оилани бошқариш, моддий таъминлашни эплай олмаслиги, фарзандлар олдидаги бурчини ҳис этмаслиги сабаб бўлаётганлиги аён бўлмоқда. Бироқ кейинги йилларда турмушимизга тобора кенг сингиб бораётган замонавий коммуникация технологиялари – компьютер, уяли алоқа телефонлари ҳам баъзан оилалардаги тинчлик-осойишталикка раҳна солаётганлиги бор гап.

Яқинда шундай воқеа бўлди. Янги тушган, ўқитувчи бўлиб энди иш бошлаган бир келинга мактабдан зарурат юзасидан қўнғироқ қилинган. Эркак кишининг овозини пайқаб қолган куёв хотинига ким билан, нимани гаплашдинг, деб ўдағайлай бошлабди. Келин қўнғироқ кимдан эканлигини айтса, эри ишонқирамаган. Қани, гапинг рост бўлса, ўзинг шу рақамни тер, - деб туриб олган. Эндигина иш бошлаган мактаб директори ўринбосарига қўнғироқ қилишга келин ўнғайсизланган. Жаҳли  чиқиб, менга ишонмасангиз, бирга яшашимизнинг нима маъноси бор, кетганим яхши, деган. Эр кетсанг ҳам олдин шу қўнғироқ эгасини менга топиб берасан, деб туриб олган.

Қайнона, қайнотанинг оқилона йўл тутиб, муаммога ечим топиб берганлиги боис, ёш келин-куёвнинг ҳаёти изга тушиб кетди.

Шундай вақтларда оила қуришга психологик етукликнинг нечоғлик муҳим эканлиги янада яққол намоён бўлади. Чунки психологик етук шахслар турли ҳаётий вазиятларни тўғри баҳолаб, оқилона ечим топа оладилар, турли шароитларга тез кўника оладилар.

Оилани таназзулга олиб келаётган сабаблардан яна бири ишсизликдир. Кўп оилаларни кузатсангиз, келин ҳам, куёв ҳам ишламайди. Бирпас рўзғор ишларини саранжомлагач, иккови ҳам бекор. Бекорчиликдан арзимайдиган сериалларни кўришади, интернетдаги номақбул сайтларга киришади, вақтини бемақсад ўтказишади. Эзгу ният бўлмаган кўнгилга эса шайтоний ўйлар бостириб келаверади. Бу ўз – ўзидан оиладаги тотувликни емиради.

Ҳурматли ота-оналар аввало фарзандларини ўқитиб, касб-корли қилиб, кейин тўй ҳақида ўйласалар, албатта бу ижобий натижа беради.

Ҳар нима бўлганда ҳам оиланинг пароканда бўлиб кетиши жамиятимиз учун ташвишли ҳол. Чунки ажримлар туфайли  энг аввало аёллар ва болалар азият чекади, жамиятнинг маънавий ривожига путур етади.

Ажримлар туманимизда жиноятларнинг йил сайин ўсиб кетишига ҳам сабаб бўлаётир. Чунки ажрашган онага агар ўртада фарзандлар бўлса, алимент белгиланади. Ажрашган хотиндан аламзада эр ҳатто ўз зурриёдлари учун алимент тўлашни ҳам истамайди, чап бергиси келади.

Яқинда алимент тўлашни истамай юрган бир отанинг иши судда кўриб чиқилди. Унинг фарзандларига тўлайдиган алимент пули 31 миллионга етибди. Афсуски, бундай мисоллар кўп. Бу такрор жиноий иш. Энди ажрашиб кетган, ё ота, ё она тарбиясидан айрилган фарзандларнинг тақдирини кузатсангиз, муаммолар бундан ҳам чуқур эканлигини кўрасиз. Чунки улар бир умр отаси ё онаси ташлаб кетган деган "тамға” билан яшашади. Уларда ишончсизлик, ҳимоясизлик ҳисси кучли бўлади. Бу ўсмирларнинг соғлом, зеҳнли бўлиб ўсишига, ўз қобилиятини намоён этишига тўсиқ бўлади. Оқибатда у ҳеч нарсага қизиқмай қўяди. Ҳатто тартибсизликка, исёнкорликка мойил бўлиб улғаяди.

Вояга етмаганлар орасида ҳуқуқбузарликлар, жиноятлар содир этаётганларнинг саксон фоиздан зиёди тўлиқ бўлмаган оилалар фарзандлари эканлиги фикримизни далиллайди.

Тинч, фаровон, бахтиёр турмушимиздан ўрин олаётган ажримлар ҳар бир фуқарони ўйлантиради, ташвишлантиради, олдини олиш йўлларини ахтаришга ундайди.

Ҳар нима бўлганда ҳам, кун сайин ўсиб бораётган оилавий ажримларга ҳеч кимнинг бефарқ қарашга ҳаққи йўқ. Чунки улар – қўшнимиз, маҳалладошимиз, биродаримиз ё қариндошимиз. Ўртада сарсон бўлиб қолаётган бегуноҳ норасидаларнинг ҳам бахтиёр, ота-она меҳрига қониб, беташвиш яшашга ҳаққи бор.

Оила – муқаддас қўрғон. Тилагимиз унга завол етмасин, бегуноҳ норасидалар ота, она меҳрига зор бў-лишмасин!

Ойгул РАЖАБОВА.

(Фото - http://uchquduq-gazeta.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026