15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 08:49
Жамият 👁 4,617

АЁЛ ВА ҲУҚУҚ

АЁЛ ВА ҲУҚУҚ

Инсоният пайдо бўлганидан бери кишилик жамиятида аёлга алоҳида ҳурмат-эҳтиром кўрсатилиб келинган. Айниқса, Шарқ халқларида аёл миллат давомчиси, оила қўрғонининг фариштаси сифатида эъзозлаб келинган. Соҳибқирон Амир Темур бобомиз жангу жадаллардан бирида душман қўшинини енголмай, кўп машаққат ва қийинчиликларга дуч келганида Бибихонимга хат ёзиб, маслаҳат сўраган экан. Шунда оқила малика: "Соҳибқироним, сизнинг қурол-аслаҳангиз, жанг борасидаги барча тадбирларингиз тугаган бўлса ҳам, сиёсатингиз тугамагандир?” – деб жавоб йўллайди. Мана шу мисолнинг ўзиёқ Шарқ аёли сиёсат бобида ҳам қанчалар зукко бўлганидан далолат беради.

Мустақиллик йилларида хотин-қизларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, оналик ва болалик муҳофазасини таъминлаш, аёлларнинг жамият ҳаётидаги мавқеини ошириш, уларнинг турмуш шароитларини яхшилаш, барча соҳада хотин-қизларга берилган имтиёзлар, яратилган шарт-шароитларни янада кучайтириш масалалари давлатимиз сиёсатининг муҳим йўналишларидан бирига айланди. Бу борада биз бугун 24 йиллигини нишонлаётганимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мустаҳкам қонуний асос бўлди. Бош Қомусимизнинг 46-моддасида хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилиги белгилаб қўйилган. Шунингдек, Фуқаролик кодексининг 17-моддасида барча фуқароларнинг фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларига эга бўлиш лаёқати тенг равишда эътироф этилиши, Оила кодексининг 2-моддасида эса оилавий муносабатларда аёл ва эркакнинг тенг ҳуқуқлилиги мустаҳкамлаб қўйилган. Меҳнат кодексининг 6-моддаси талаблари барча фуқаролар меҳнат ҳуқуқларига эга бўлиши ва улардан фойдаланишда тенг имкониятларга эгалиги, уларнинг жинсига қараб меҳнатга оид муносабатлар соҳасида ҳар қандай чеклашларга йўл қўйилмаслиги ва бундай ҳолатлар вужудга келса, камситиш деб ҳисобланиши ҳуқуқий норма сифатида белгиланган.

Бундан ташқари, мамлакатимиз БМТ томонидан қабул қилинган аёллар ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга оид кўплаб халқаро ҳужжат ҳамда шартномаларга қўшилган.

Ана шу мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор туфайли истиқлол йилларида аёлларнинг давлат ва жамият ишларидаги фаоллигини ошириш борасида кўпгина ишлар қилинди. 1991 йилда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташкил этилгани хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, ижтимоий фаоллигини ошириш, давлат ва жамият қурилишидаги иштирокини янада жадаллаштиришда муҳим восита бўлди.

Биринчи Президентимизнинг 1995 йил 2 мартдаги "Ўзбекистон Республикасининг давлат ва ижтимоий қурилишида хотин-қизларнинг ролини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2004 йил 25 майдаги "Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонлари ушбу йўналишдаги ислоҳотларни янги поғонага кўтарди.

Айни пайтда мазкур муҳим ҳужжатлар асосида давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан мамлакатимизда аёлларнинг оила ҳамда жамиятдаги мавқеини янада мустаҳкамлаш борасида ибратли ишлар олиб борилаётир.

Дунёнинг камдан-кам давлатлари қаторида мамлакатимизда аёллар учун махсус давлат мукофоти таъсис этилган. Биринчи Президентимизнинг иқтидорли аёл-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 1999 йил 10 июндаги Фармони билан таъсис этилган Зулфия номидаги Давлат мукофоти бунинг яққол тасдиғидир. Мазкур Фармон асосида ҳозирги пайтгача республикамиздаги юзлаб қизларимиз ушбу мукофот совриндори бўлгани нафақат уларни, балки тенгдошларини ҳам юрт тараққиётига муносиб улуш қўшишга руҳлантирмоқда.

Хотин-қизлар саломатлигини асраш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш масалалари ҳам давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Бош Қомусимизнинг 40-моддасида "Ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга” деб белгилаб қўйилгани, 1998 йил 10 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш Давлат дастури тўғрисида”ги Президент Фармонига асосан, ҳудудларда перинатал ва туғруқ мажмуалари томонидан ҳомиладор аёлларга бепул тиббий хизматлар кўрсатилаётгани натижасида охирги йилларда ногирон болалар туғилишини 40 фоизга камайтиришга эришилди.

Биринчи Президентимизнинг 2014 йил 1 августдаги қарори асосида қабул қилинган 2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури мазкур йўналишдаги саъй-ҳаракатларнинг узвий давомидир.

Бу каби эътибор натижасида аёл-қизларимизнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги кун сайин ошиб бормоқда. Бугунги ўзбек аёли сиёсий билими етук депутат, билимдон ўқитувчи, қўли енгил шифокор, ишбилармон тадбиркор, серғайрат фермер, қўйингки, барча соҳанинг фаоли, давлат ва жамиятнинг илғор аъзосидир. Яқиндагина бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ҳам аёлларимиз фаол иштирок этиб, келажагимиз учун овоз бердилар.

Аёлларимизга мана шундай имконият берган Бош Қомусимиз – Конституциямиз қабул қилинганига 24 йил тўлмоқда. Фурсатдан фойдаланиб, келажагимиз асоси, бахтимиз пойдевори ва ҳуқуқларимиз кафолати бўлмиш Конституциямиз қабул қилинган кун билан барча аёлларни муборакбод этаман!

Марям АҲМЕДОВА,

туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати.

(Фото - ЎзА)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019