САЙЛОВ – БАЙРАМДАЙ ЎТДИ
Қандай яхши замонлар келди, болаларим. Бундайин тенглик, тўкин-сочинлик, эркинлик, шахсан мен яшаб ўтган даврда асло бўлган эмас. Ҳозир 90 ёшга тўлдим. Айтсам, ёшларга бир эртакдай туюлади. Умримнинг 65 йили мустабидлик даврида кечди: нон топсак, кийим-кечак, кийим-кечак топсак, нон тополмаган пайтларимиз кўп бўлди. Мустақилликдан аввал мана шундай сайловларда умуман қатнашмас эдик. Ким депутат бўлаётир, ким ҳукумат бошлиғи бўлди? Йўқ-йўқ, бунақа масалаларга оддий фуқаро аралашганини кўрганим йўқ.
Ҳозирги дориломон, ҳур, эркин замонга етадигани йўқ. Мен эрта тонгда, соат олтидаёқ қувониб-қувониб эл-юрт дардини ўз дарди деб биладиган, халққа қайишадиган, юрагида Ватан деган қудратли муҳаббат билан яшаётган фидойи номзодга овоз бердим. Илоҳо омин, халқ қалбидан жой олган барча Ватан фидойилари омон бўлсинлар, мамлакатимиз ҳамиша тинч, осуда бўлсин!
Ерлапас БОБОНИЁЗОВ, меҳнат фахрийси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶