АЁЛ-ҚИЗЛАРИМИЗ ФАОЛ
Айни кунда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи барча участка сайлов комиссиялари фаолияти энг қизғин паллага кирди.
Туманимизда ташкил этилган 58 та сайлов участкаларидан бири бўлган 126-сонли сайлов участкасида ҳам 4 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига пухта ҳозирлик кўрилмоқда. Айниқса, сайлов жараёнига тайёргарлик кўриш, тарғибот ва ташвиқот ишларида аёл-қизлар янада фаоллик кўрсатишмоқда. Сайлов участкаси ҳудудида яшовчи кекса онахонларимиз ва опа-сингилларимиз билан ўтказилаётган сайлов қонунчилигига оид давра суҳбатларида улар мамлакатимизда аёл-қизларга яратиб берилган шарт-шароитлар, оналик ва болаликни муҳофаза этиш, баркамол авлодни тарбиялаш, айниқса, ўқувчи-ёшларнинг ҳаётда ўз ўринларини топишлари учун кўрсатилаётган ғамхўрликлар ҳақида фахрланиб гапиришмоқда, эл-юрт, миллат ва халқ, Ватан келажаги учун фидойи номзодга овоз беражакларини билдиришмоқда.
Сайловолди тарғибот тадбирларимизда 42-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчи аёллари фаоллик кўрсатишмоқда. Улар ишдан бўш вақтларида маҳалла хонадонларида, сайлов участкаси ҳудудидаги жамоат ташкилотларида бўлишиб, аёл-қизларнинг уюшмаган қатлами ўртасида учрашув, давра суҳбати шаклларида ташвиқот ва тарғибот тадбирларини ўтказишмоқда. Шуни ишонч билан айтаманки, 126-сонли сайлов участкаси ҳудудидаги овоз бериш ҳуқуқига эга барча сайловчилар қатори аёл-қизларимиз ҳам ушбу сиёсий жараёнда фаоллик кўрсатадилар.
Роза ОРЗИБОЕВА,
126-участка сайлов комиссияси аъзоси.
(Фото - ЎзА)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶