САЙЛОВНИ УЮШҚОҚЛИК БИЛАН ЎТКАЗАМИЗ
Бизнинг 55-сонли мактабимизда жойлашган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 87-сонли сайлов участкамизда 2515 нафар сайловчилар овоз беришади. Айни кунда тобора яқинлашиб келаётган сайловни уюшқоқлик, ҳамжиҳатлик ва фаоллик билан ўтказиш учун тарғибот-ташвиқот ишларини кун сайин кучайтирмоқдамиз.
Сайлов куни барча сайловчиларнинг сайлов участкамизга келиб, ўзлари танлаган муносиб номзодга овоз беришларига эришиш учун аҳоли хонадонларига кириб, тушунтириш ишларини олиб бораяпмиз. Шунингдек, ҳудудимизда сайлов участкасига овоз беришга кела олмайдиган 9 нафар ногирон ва бемор сайловчилар аниқланиб, уларнинг яшаш жойларида овоз беришларини ташкил этиш бўйича барча чора-тадбирларни кўриб қўйдик.
Шу кунгача Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг плакатлари аҳоли гавжум жойларга илиб қўйилди ва улар ҳақидаги маълумотлар билан сайловчиларнинг хабардорлиги таъминланди.
Айни кунларда сайлов кунида сайловчиларга овоз бериш тартиби, ҳар бир сайловчи фақат бир овоз беришга ҳақли эканлиги, бу борадаги амалдаги ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тушунтираяпмиз.
Сайлов кунида сайлов участкамизда сайловчиларнинг эмин-эркин ўз танлаган номзодларига овоз беришларига эришиш учун барча шароитлар яратилди. Овоз бериш хоналари, сайлов қутиси тахт қилиниб, тиббиёт хонаси, она-бола хонаси талаб даражасида жиҳозланди.
Шунингдек, сайлов куни участкада овоз бериш жараёнида фавқулодда кўнгилсиз ҳодисалар рўй бермаслиги учун электр энергияси, табиий газ тармоғининг яроқлилик ҳолати назоратдан ўтказилди, аниқланган камчиликлар бартараф қилинди.
Мақсадимиз – 4 декабрь кунги Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини очиқлик, ошкоралик руҳида уюшқоқлик билан ўтказишга эришиш.
Шукуржон ХОЛМУРОТОВА, Ойбек номли МФЙ раиси, 87-сонли участка сайлов комиссияси раиси ўринбосари.
(Фото - ЎзА)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶