15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 09:02
Жамият 👁 2,480

ҲОКИМ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

ҲОКИМ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Мамлакатимизда ёшлар салоҳиятини юксалтириш, уларнинг иқтидор ва қобилиятларини рўёбга чиқариш, келажагимиз эгаларини жамиятнинг фаол аъзоларига айлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Шу мақсадда яқиндагина қабул қилинган "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонун Ўзбекистон ёшлари ҳаётининг барча йўналишларини янада кенг қамраб олди. Ушбу Қонун ижросини ҳамда давлат ҳокимияти органларининг очиқлигини таъминлаш, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилган ҳолда уларнинг билим ва салоҳиятларини, иқтидорларини юзага чиқариш, ёшлар орасида ишбилармонлик муҳитини яратиш, касб-ҳунар эгаллашлари, иш билан бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик фаолиятларини бошлашларида кўмаклашиш мақсадида туманимиз ёшларининг туман ҳокими Султонбой Йўлдашев билан учрашуви бўлиб ўтди.

Шу йилнинг 22 ноябрь куни "Ватан  келажаги сенинг қўлингда!” шиори остида ўтказилган "Ҳоким ва ёшлар” мавзусидаги учрашув йиғилишида туман ҳокими, ҳоким ўринбосарлари, ҳокимлик масъул ходимлари, Давлат Солиқ инспекцияси, тижорат банклари бошқарувчилари, Академик лицей, касб-ҳунар коллежлари ва шаҳар мактаблари директор ўринбосарлари, Академик лицей ҳамда касб-ҳунар коллежларининг битирувчи-ёшлари иштирок этдилар.

"Ҳоким ва ёшлар” учрашувида туман ҳокими Султонбой Йўлдашев "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни доирасида туманда олиб борилаётган ишларга кенг тўхталди.

Шунингдек, туман ҳокими бугунги кунда мамлакатимиз аҳолисининг 60 фоизини ёшлар ташкил қилишини, Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида йил сайин яшариб ва жуда тез ривожланиб бораётган давлат эканлигини таъкидлади.

– Дунё ҳамжамияти томонидан тараққиётнинг ўзига хос ўзбек модели сифатида эътироф этилган ҳавасларга  лойиқ ривожланиш тамойиллари бугун халқимизни ҳақиқий фаровонлик, бахт-саодат йўлига олиб чиқди, - деди у ўз сўзида. – Мамлакатимизнинг бундай юксалишида ёшларнинг ҳиссаси янада салмоқли. Чунки мустақилликнинг илк йиллариданоқ муҳтарам Биринчи Президентимиз ташаббуси билан ёшларга эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Мустақил Ўзбекистонда илк қабул  қилинган Қонунлардан бири ҳам "Ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги Қонун бўлди. Ушбу Қонун асосида мамлакатимизда соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, ҳеч кимдан кам бўлмаган миллат ёшларини вояга етказиш борасида жуда катта миқёсдаги ишлар амалга оширилди. Чунончи, 2014 йил 6 февралда Биринчи Президентимизнинг "Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори асосида қабул қилинган Дастур доирасида ёшлар ҳаётига оид барча йўналишлар қамраб олинди. Ўзбекистон ёшлари, шу жумладан, туманимиз ёшлари ҳам барча соҳаларда юксак натижаларга эришдилар. Айниқса, илм-фан ва ижодда, спорт ва тадбиркорлик соҳаларида жаҳоннинг илғор ёшлари сафидан жой олмоқдалар. Туманимиз ёшлари 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этишларига ишонаман.

Кун тартибидаги "Касб-ҳунар коллежи битирувчилари бандлигини таъминлаш тўғрисида”ги масала бўйича туман Бандликка кўмаклашиш маркази директори Акбар Хўжамуродов, "Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, фаолият кўрсатаётган тўгараклар самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги масала бўйича туман ХТМФМТТЭ бўлими мудири Озод Матмуродовлар маъруза қилдилар.

Маърузалар юзасидан бўлган музокараларда туман хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Аҳмедова, "Маҳалланинг ораста қизлари” кўрик-танловининг Ўзбекистон Республикаси босқичи ғолиби, Амударё маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи 2-босқич ўқувчиси Муҳайё Йўлдошева, "Тадбиркор қизнинг энг яхши лойиҳаси – 2016” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби Гулнура Тўлибоевалар сўзга чиқишиб, мамлакатимизда, хусусан туманимизда ёшлар учун яратилаётган имкониятлар ва шу имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда ўзлари эришаётган ютуқлар ҳақида гапирдилар.



Учрашув кун тартибида кўрилган масалалалар юзасидан савол-жавоблар бўлди. Ёшлар туман ҳокими С.Йўлдашевга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар. Туман ҳокими ёшларнинг барча саволларига батафсил ва атрофлича жавоб берди.

Самимий мулоқотларга, мунозараларга бой тарзда ўтган "Ҳоким ва ёшлар” учрашуви якунида туман ҳокими С.Йўлдашев бир гуруҳ иқтидорли ёшларга совғалар топширди. Учрашув ёшларда катта таассурот қолдирди.

Р.ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019