15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 06:50
Жамият 👁 2,420

ЭЛ-ЮРТГА МАЪНАВИЯТ УЛАШИБ...

ЭЛ-ЮРТГА МАЪНАВИЯТ УЛАШИБ...

Мен бир қанча йиллар туман ёшлар ташкилоти раҳбари бўлдим ва таълим соҳасида ҳам кўп йиллар давомида ёшлар билан ишлашганман. Қаерда, қандай вазифада ишласам ҳам асосий фаолиятимда китоб муҳим ўрин тутган. Чунки китоб инсонни комиллик сари элтувчи, маънавиятимизни юксалтирувчи ягона воситадир. У билимлар булоғи саналади.

Мен ҳозир нафақадаман. Лекин шаҳримиздаги китоб дўконига тез-тез бориб, янги китоблар билан танишиб, ўзимга керакли китобларни ҳамиша шу ердан олиб, ўқиб тураман. Дастлаб бу даргоҳда Озодбой Давлатов сидқидилдан хизмат қилган. Ҳозирги кунда эса Озодбойнинг ўғли Рустамбек Давлатов ана шу даргоҳга раҳбарлик қилмоқда. Рустамбек ўзи ёш бўлишига қарамай, турмуш ўртоғи Нафиса Холмуродова, шунингдек опалари Раъно, Райҳон, Равшаной Давлатоваларни иш билан таъминлаб, яхши иш шароити яратиб берган. Улар дўконга келган ҳар бир харидорни очиқ кўнгиллик билан кутиб оладилар, харидорларга керак бўлган китобларни топиб бериб, уларни хурсанд қилиб юборадилар. Дўкон харидорларнинг талабларини тўлақонли қондира  олади. Улар учун барча шароитлар яратилган. Жумладан, савдо нақд пулга, пластик карточкаларга ва пул ўтказиш йўли билан ҳам амалга оширилади.

Бу ерда барча соҳаларга оид китоблар, ҳаттоки юртимизда чоп этилаётган газета-журналларгача топилади.

Хусусан, Абу Али Ибн Синонинг "Тиб қонунлари” китоби, "Дард борки – шифо бор” рисоласи, шунингдек халқ табобатига оид нашрлар ҳам мавжудки, буларнинг  барчаси ҳар бир харидорга манзур.

Яна шуни ҳам айтиш керакки, бу ерда буюк давлат арбоби, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг барча китоблари мавжуд.

Дўконда юқоридаги айтиб ўтилган  афзалликлардан ташқари, ўқувчилар учун керак бўлган барча ўқув қуроллари ҳам топилади.

Худойберди Тўхтабоевнинг "Сариқ девни миниб”, "Мунгли кўзлар”, "Олтин бош”, Саид Аҳмаднинг "Уфқ”, "Қисмат”, "Дунё” каби асарлари алоҳида эътиборни тортади.

Доно халқимиз китобдан яқинроқ дўст йўқ, деб бежиз айтмаган. Ҳатто китоб ва китобхонлик ҳақида кўплаб ривоятлар яратилган. Ибрат маъносида қуйидаги ривоятни келтириб ўтсам: Бир ота донишманддан: "фарзандимнинг қувончи учун нима қилишим керак”, деб сўрабди. Шунда донишманд: "тулпор миндирсангиз, бир ой қувонади, агар қанд берсангиз, бир кун қувонади, ўйинчоқ берсангиз, бир ҳафта қувониб юради. Агар фарзандим умр бўйи қувонсин, десангиз бир қўлига нон, бир қўлига китоб беринг. Шунда фарзандингиз бир умрга бахтли бўлади”, деган экан.

Халқимиз азалдан китобни севиб, қадрлаб келади. Китоб дўкони ходимлари, хусусан, Озодбой Давлатов ва унинг ўғли Рустамбек Давлатов ҳам китобнинг нақадар қадрли эканлигини билганидан, унинг нечоғлиқ инсонларга фойдали эканлигини англаганидан мана шу эзгу ишга қўл урган.

Китоб дўкони бугунги кунда айниқса, ёшлар билан гавжум. Чунки юқорида айтганимиздай, агар харидор ўзи излаётган китобни дўкондан топа олмаса, дарҳол дўкон ходимлари харидорнинг талабларини ўрганиб, қисқа вақт ичида харидор излаётган китобни топиб беришга интилишади.

Халқимизга маънавият ва маърифат улашаётган Озодбой Давлатов ва унинг фарзандларига:

- Эл-юртга манзур эзгу ишларингиз ҳар бир қалбни нурафшон айласин! – деймиз.

И.ИСМОИЛОВ,

меҳнат фахрийси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019