15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 06:57
Жамият 👁 2,039

ЭРТА ТУРМУШ - НОТЎҒРИ ТАНЛОВ

ЭРТА ТУРМУШ - НОТЎҒРИ ТАНЛОВ

Юртимизда болаларнинг ҳар томонлама етук бўлиб камолга етишлари учун барча шароитлар муҳайё қилинган. Лекин айрим ҳолларда оила қуриш масалаларида кўнгилсизликлар келиб чиқмоқда. Бунинг сабаби турмуш қурувчиларнинг никоҳнинг асл моҳиятини англаб етмаслигидир.

Аллоҳ таоло, аввало, инсон ҳаёти иффат ва поклик асосида, муҳаббат ва севги, ўзаро ишонч-ҳурмат асосида бўлиши учун никоҳга амр этган.

Айрим ота-оналар ўз қизларини соғлиги ва эртасини ўйламай, уларга бирор бир касб-ҳунар ўргатмай, келажак ҳаётга тайёрламай туриб турмушга узатишга интилишмоқда. Натижада эрта турмуш қуришнинг ҳозирги кунда жуда муаммоли ҳолатлари юзага келмоқда. Хусусан, жисмоний ва ақлий камчиликлар, шу билан бирга маслаҳатсиз ишлар натижасида шошилиб қурилган оилаларда ажралишлар кўплаб учрамоқда.

Мутахассисларнинг хулосасига кўра, эрта турмуш қуриш, хусусан, эрта она бўлиш бир қатор муаммоларни келтириб чиқаради. Чунки 16-17 ёш ҳали ўсмирлик даври саналиб, бу вақтда қизлар руҳан ҳамда жисмонан тўлиқ ривожланмаганлиги туфайли организм ҳомиладорлик, туғруқ ва соғлом фарзандни дунёга келтиришга тўлалигича етилмаган бўлади. Натижада, эрта фарзанд кўриш ёш она ва ундан туғилажак бола саломатлигига ҳам маълум даражада хавф туғдиради. Шунинг учун қизларимизни 21-22 ёшдан кейин турмушга беришни, йигитларга 22-25 ёшларда уйланишни тавсия қилишмоқда.

Маълумки, оила бошлиғи бўладиган йигит илмли ёки ҳунарли бўлсагина, оила нафақасини эплай олсагина рўзғор кам-кўстини таъминлайди, хонадонида етишмовчиликлар бўлмай, ширин ҳаёт давом этади.

Аксар ҳолларда пул топиш қийинчиликларини англаб етмаган йигит турмуш ўртоғининг ҳам қадрига етмайди, оталик мажбуриятларини ҳис қила олмайди. Бундай оилаларда вояга етган болалардан жамият қандай наф кўради?!

Ҳали вояга етмаган ва оилага тайёр бўлмаган қизлардан ҳам келажакда шундай ҳолларни кузатмасликка ким кафолат бера олади?! Улар ҳаёт синовлари олдида ожиз бўлиб қолишади, рўзғор камчиликлари эса кун келиб, ўртага совуқчилик тушишига сабаб бўлади. Натижада ёшгина келин асабий, жиззаки бўлиб қолади. Асабнинг бузилиши кўплаб касалликларни келтириб чиқариши табиий. 

Шундай экан, фарзандларимизни эрта турмуш қуришдан асрашимиз, уларни келажак ҳаётга тайёрлашимиз, оиладаги муносабатларни яхшилаб тушунтиришимиз лозим бўлади. Шунда фарзандларимизнинг никоҳи янада мустаҳкам ва узоқ давом этади.

Ўктам ҚУРБОНИЁЗОВ,

"Нўғой эшон" жомеъ масжиди имом-хатиби.

(Фото - http://uza.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019