СОЛИҚ ИНТИЗОМИНИ БУЗГАНЛАР ЖАЗОГА ТОРТИЛМОҚДА
Бугунги кунда мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш, уларга қулай ишбилармонлик муҳити яратиш, ёшларни тадбиркорлик соҳасига кенг жалб этиш, аҳолининг бандлигини таъминлаш ҳамда оилалар даромадларини ошириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Яратилган имкониятлардан фойдаланиб, туманимизда фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар орасида иш фаолияти давомида солиқларни ўз муддатида тўлаб, бошқаларга ўрнак бўлиб келаётганлар билан бир қаторда, солиқ мажбуриятини бажармасдан, солиқлар ва мажбурий тўловларни ўз муддатида тўламасдан келаётган тадбиркорлар ҳам учраб турибди. Якка тартибдаги тадбиркорларнинг 2016 йил 20 октябрь ҳолатига даромад солиғидан 208,0 млн. сўм, пенсия жамғармасига суғурта бадали тўловидан 219,0 млн. сўм қарздорлиги мавжуд.
Ушбу боқиманда қарздорликларни ундириш мақсадида ҳозирги кунда 621 нафар якка тартибдаги тадбиркорларга 651,8 млн. сўмлик огоҳлантириш талабномалари тарқатилди, 658 нафар якка тадбиркорларнинг банкдаги ҳисоб рақамларига 1 511,6 млн. сўмлик инкасса топшириқномалари қўйилди. Солиқ ва мажбурий тўловлардан қарзлари тўланмаганлиги сабабли 2016 йил 20 октябрь кунига 43 нафар якка тартибдаги тадбиркорларнинг 100,7 млн. сўм қарзларини мол-мулки ҳисобидан ундириш бўйича Хўжалик суди ижро варақалари чиқарилган ва ижросини таъминлаш учун туман Суд ижрочилари бўлимига ўтказилиб, ундириш ишлари амалга оширилмоқда.
Уларнинг хатланган мол-мулклари "Ким ошди” савдоларига қўйилиб, сотилган маблағлар эвазига солиқ қарздорлиги қопланмоқда.
Таъкидлаш лозимки, тўланаётган ушбу солиқлар давлатимизнинг иқтисодий барқарорлигини мустаҳкамлаш, шаҳар ва қишлоқларимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва ободонлаштириш орқали фуқароларимизнинг турмушини янада яхшилашга сарфланади.
Ж.РАҲИМОВ,
туман ДСИ солиқ бўйича қарзларни мажбурий ундириш шўъбаси бошлиғи.
(Фото - http://turkistonpress.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶