Савол беринг – жавоб қайтарамиз
Савол: – Фарзандим Қозоғистон Республикасида туғилган. Унинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ҳам шу давлатда олинган. Ушбу ҳужжатни Ўзбекистон Республикасининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасига алмаштиришим мумкинми?
М.Тажиева, Манғит шаҳри
Жавоб: – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексини амалга ошириш учун зарур бўлган меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори (1999 йил, 12 апрель) билан тасдиқланган "Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари”нинг IX бўлимида хорижий давлатларнинг ваколатли муассасалари томонидан мамлакатимиз фуқароларига берилган фуқаролик ҳолатларини тасдиқловчи ҳужжатларни алмаштириш тартиби кўрсатиб ўтилган бўлиб, бундай ҳужжатлар Ўзбекистоннинг гербли гувоҳномаларига алмаштирилиши мумкин.
Ҳужжатлар фуқароларнинг ёзма аризаларига кўра доимий
яшаш жойларидаги ФҲДЁ органлари томонидан ушбу ҳужжатлар ва уларнинг
белгиланган тартибда легаллаштирилган ёки апостиль қўйилган таржималари
асосида, ҳужжатнинг берилган вақти ва жойини кўрсатган ҳолда ва тикланган
далолатнома ёзувларини қайд этиш орқали алмаштирилади.
Саволга Хўжайли тумани 4-сонли давлат нотариал идораси ходимаси Г.Ишмуратова жавоб берди.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶