22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 10:00
Жамият 👁 4,275

32 МИНГ 840 ТОННАЛИК “ОҚ ОЛТИН” ХИРМОНИ ТАЙЁР!

32 МИНГ 840 ТОННАЛИК “ОҚ ОЛТИН” ХИРМОНИ ТАЙЁР!

Меҳнатда тобланган, ер билан тиллашиб, ишнинг кўзини биладиган фидойи ва миришкор пахтакорларимиз бу йил ҳам анъанага содиқ қолган ҳолда Республикамизда биринчи бўлиб давлатга пахта сотиш бўйича шартномавий режасини ортиғи билан бажардилар. 2016 йил 27 сентябрь куни, 17 иш кунида давлат хазинасига топширилган Амударё "оқ олтин”и 32 минг 840 тоннадан ошиб кетди.

Айтиш керакки, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов раҳбарлигида аграр соҳада амалга оширилган ислоҳотлар, ҳукуматимиз ва Республика раҳбарияти томонидан соҳада янги тизимнинг жорий қилиниши, пахта етиштиришни янада такомиллаштириш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар ва деҳқонларимизнинг фидойи меҳнатлари пахтадан мўл ҳосил олишга замин яратди.

Ерларни экишга тайёрлаш, чигит экиш, далаларни бегона ўтлардан тозалаш ва яганалаш, ғўза қатор ораларига ишлов бериш, ғўза ниҳолларини озиқлантириш ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш, чилпиш, дефолиация каби агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли ўтказилгани бугунги юксак хирмоннинг асоси бўлди.

Энг муҳими, йиғим-терим ишлари уюшқоқлик билан, янги тизим асосида ташкил қилинди. Бунда теримнинг отряд усулида олиб борилиши катта самара берди. Фермер хўжаликларининг ишчилари ва пудратчилари, муассаса, корхона ва ташкилотларнинг ишчи-хизматчилари, овул ва маҳаллалардаги уюшмаган аҳоли ва Нукус давлат педагогика институти талабаларидан иборат теримчилар заҳматли меҳнатлари билан юксак хирмон бунёд этдилар.

Теримчилар ва ҳашарчиларга ишлаш ва дам олиш учун барча зарур шароитлар яратилгани, терим пулларининг ўз вақтида берилиши, ҳосилнинг тўлиқ юқори навларга топширилиши пудратчи ва ҳашарчиларнинг моддий манфаатдорлигини, фермер хўжаликларининг иқтисодий қудратини янада юксалтирди. Жумладан, тижорат банклари томонидан шу кунгача жами 9 миллиард 359 миллион сўмдан ортиқ нақд пул маблағлари терим пули сифатида тарқатилди, фермер хўжаликларимизнинг пахтадан олган даромадлари 43 миллиард 773 миллион сўмдан ошиб кетди.

Туманимиз пахтакорлари далаларимиздаги мўл ҳосилнинг бир мисқолини ҳам нобуд қилмасдан, яна қўшимча 12 минг 500 тонна "оқ олтин” топшириб, мамлакатимизнинг улкан хирмонига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиш ниятида меҳнат қилмоқдалар.

Фурсатдан фойдаланиб, пахта етиштириш ва йиғиб-териб олишда фаол иштирок этган фидойиларни бугунги меҳнат зафари билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз! Ҳалол меҳнатингизнинг роҳатини кўринг, азизлар!

Анвар ЮЛДАШЕВ,

туман Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган пахтакор.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026